Фото: Norton Healthcаre
Турмуш тарзи, кундалик муаммолар, ишдаги асабийлашиш, жамият ва атрофдагилардан кўнгил тўлмаслиги бош оғриғини келтириб чиқариши, шунингдек, ушбу ёқимсиз оғриққа бошқа касалликлар, кофеин миқдорининг ошириб юбориш ва уйқусизлик ҳам сабаб бўлиши мумкин. Келиб чиқиш сабаби қандай бўлишидан қатъи назар, оғриқ саломатликда муаммо борлиги ёки ташқи таъсирдаги нимадир организмга ёқмаётганидан далолат беради.
Бундай ҳолда шифокор кўригига ёзилиш ва гап нимада эканлигини билиб шунга асосан даво чораларини кўриш керак. Лекин айрим вақтларда мутахассисга етиб боришга вақт ёки илож бўлмаслиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бундай вазиятда нима қилиш кераклигига жавоб бериб ўтамиз.
Тинчланинг ва дам олинг
Баъзида бош оғриғига шунчаки жим ҳолатда ётиш ҳам яхши самара беради, чунки кўпинча зўриқиш ва асабийлашиш оғриқ келтириб чиқариши мумкин. Кўпроқ дам олинг, тоза ҳавода сайр қилинг. Сув муолажалари ҳам яхши таъсир кўрсатиши мумкин. Эфир, ялпиз ёғи ёки наъматак қўшиб ванна қабул қилиш ҳам яхши натижа беради. Шунингдек, контраст душ ҳам ёрдам бера олиши мумкин.
Агар қон босимини тушириш ва қон айланишини яхшилаш керак бўлса, оёққа хантал қўйиш мумкин. Баъзи шифокорлар эса бундай вазиятда совуқ компрессдан фойдаланишни тавсия қилади. Қоронғи хонада пешонага совуқ сочиқни қўйинг ва 30 дақиқа ётинг. Аммо бу муолажа ҳаммага ҳам тавсия этилавермайди, бунда шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Табиий маҳсулотлар
Айрим ҳолларда бош оғриғига музлаткичда бор маҳсулотлар ҳам даво бўлиши мумкин. Нотўғри овқатланиш, йўл-йўлакай тановул қилиш ва ёғли ҳамда шўр маҳсулотлар ҳам бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Кишилар ўзини қандай ҳис қилиши улар ичадиган сув миқдори қанча экани билан ҳам боғлиқ. Қанча кам суюқлик ичилса, саломатликда ҳам шунча кўп муаммо кузатилади.
Гап шундаки, организмнинг сувсизланиши мияга кислороднинг яхши етиб бормаслиги ва бош оғриғига сабаб бўлади. Мигрен безовта қиладиганлар эса чой ва қаҳва ўрнига мойчечакли чой истеъмол қилиши керак. Шакар ўрнига калий ва магнийга бой экани сабаб бош мияда қон айланишини яхшилайдиган асал қўшиш тавсия қилинади.
Карам барги ва қайнатилган картошкани бир неча дақиқага пешонага қўйиш ҳам яхши самара беради. Розмарин ва долчин ҳам аналгин ўрнини босиши мумкин. Бир стакан сувга бир чой қошиқ долчин қўшилса, 30 дақиқа туриши, розмарин қўшилганда эса 10 дақиқа кифоя қилади. Кейин аралашмани ҳар икки соатда чорак чой қошиқдан ичиб туриш керак.
Мигрендан азият чекадиганлар рационига бош оғриғининг олдини оладиган ва юракни мустаҳкамлайдиган B2 витаминига бой маҳсулотлар — жигар гўшти, табиий йогурт, исмалоқ, бодом, помидор, тухум, пишлоқ, қўзиқорин, ясмиқ ва ловия киритиши керак. Рационга эътибор қаратиш, етарлича дам олиш ва кунни тўғри ташкил қилиш муаммога ечим бўлиши мумкин.
Бош оғриғини дорисиз енгиллаштириш мумкинми?
Бошнинг энса қисмида оғриқ тўхтамай давом этадиган бўлса, бунинг сабаби остеохондроз ва мушаклар зўриқиши бўлиши мумкин. Агар ҳар куни тонгда жисмоний машқлар бажарилса ва ҳеч бўлмаганда ярим йилда бир марта махсус массаж курси олиб турилса, бу муаммо бартараф бўлиши мумкин. Қаддингизни тик тутишга ҳаракат қилинг, қомат букчайганда мияга қон яхши етиб бормайди.
Яхши самара бериши мумкин бўлган машқлар кетма-кетлигини ҳавола этамиз:
- Чуқур нафас олинг. Кафтларингизни пешонага қўйиб, бўйнингизни таранглаштиринг. Шу ҳолатда 5 сония давомида нафасни ушлаб туриш керак. Сўнгра нафас чиқаринг ва бу ҳаракатни 5 маротаба такрорланг.
- Ўмров суягини иягингиз билан силанг.
- Бошни орқага, олдинга, чап ва ўнгга томон ҳаракатлантиринг.
- Бошни айлана шаклида ҳаракатлантиринг.
- Тўғри ўтиринг ва бошингизни орқага эгинг. Кўзларни юмган ҳолда бир неча сония шундай ўтиринг.
- Сочингизни йиғинг ва уни оғриқ ҳосил бўлгунича тортинг ва бир неча марта такрорланг. Мазкур машқ бош ва юз терисида қон айланишини яхшилайди.
- Осмонга қараб ётинг. Оёқларингизни букинг. Нафас олганда қўлларингиз билан оёқ кафтини ушлашга ҳаракат қилинг.
- 30 сония давомида турникда тортилинг ёки уйда туриб оёқ учи ва куракларни деворга тираш ҳам мумкин.
- Елкаларни бўш қўйинг, нафас олганда юқорига кўтаринг ва ушбу ҳаракатни 5 марта такрорланг.
- Бўйинни фортепиано деб тасаввур қилинг ва бармоқларингизни клавишларда мусиқа чалгандек ҳаракатлантиринг.
- Қўлларингизни каравотга, оёқларни полга қўйиб «отжимание» қилинг.
Ҳар қандай машғулотдан кейин бир неча қултум сув ичиш керак. Спорт кайфиятни кўтариши, тетиклаштириши ва бош оғриғини қолдиради.
Оғир тренировкалар чарчоқ ва мигренни келтириб чиқариши мумкин.
Бироқ бош оғриғидан буткул қутулиб бўлмаслигини эсда тутиш керак. Бунга турли сабаблар бўлиши мумкин. Оғриқнинг олдини олиш учун сал нарсага асабийлашишни бас қилинг. Статистик маълумотларига қараганда, мигрендан энг кўп дам олиш нималигини билмайдиган ва кўнгил ёза олмайдиган аёллар азият чекади. Шунингдек, пассив ҳаёт тарзи ҳам касаллик келтириб чиқариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади