13:25 / 16.01.2021
1 836

Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказишга ёрдам берадиган 9 тавсия

Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказишга ёрдам берадиган 9 тавсия
Фото: Elle
Албатта, TikTok, Instagram, Facebook’даги янгиликлар лентасини кўриб чиқиш учун 24 соат ҳам камлик қилади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда яқинлар билан алоқада бўлиш ҳам қолиб кетмаслиги керак. Лекин буларнинг қай бири муҳим саналади? Уларга камроқ вақт сарфлашнинг имкони борми?

Экрандаги дастурларнинг жойлашишини ўзгартириш
Кўпинча инсонларда ўзи сезмаган ҳолда ўрганиб қолган дастурларга кириш ҳоллари учраб туради. Instagram’ни тажриба сифатида ўчириш эса икки ҳафта давомида бармоқ илова бўлган бўшаган жойга босилади. Баъзан телефондан маълум мақсадда фойдаланилади, аммо охир-оқибат ижтимоий тармоқларнинг тузоғига тушиб қолиш ҳолатлари кузатилади.

Бунинг учун барча дастурлар узоқроқ экранга жойлаштирилиши керак. Ундан яхшиси эса уларни бир файлга жойлаш керак. Шундагина ижтимоий тармоқ дастурларига тасодифан кириб қолиш эҳтимоли шунчалик камаяди.

Билдиришномаларни ўчириш
Жойлаштирилган пост кимгадир ёққани ёки бошқа биров янги пост жойлагани муҳим эмас. Огоҳлантиришлар ҳам эътиборни чалғитиш ва телефонга боғланиш учун мўлжалланган. Ижтимоий тармоқлар талаб қилганда эмас, бу айнан сиз учун керак бўлганда билдиришномаларни очиш керак. Агар чиндан ҳам муҳим билдиришнома бўлса, балки буни қўнғироқ орқали амалга ошириши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда қанча вақт сарфлаётгандан хабардор бўлиш
Бунда бошланган вақтни аниқлаш зарур. Агар телефон экранида фойдаланиш вақтини кузатиш имкони бўлса, статистикани текшириш мумкин. Балки бир неча соат ҳеч кимни қўрқитмаслиги мумкин. Аммо ўртача қиймат бўйича кўрсаткични 52 ҳафтага кўпайтириш — энди ҳар қандай инсонни ҳайратга солиши табиий. Тасаввур қилиб кўриш керак, ҳафта ҳаттоки ойлаб вақтини телефон билан ўтказиш ҳолатлари кузатилади. Албатта, фойдали ишлар билан бирга, ижтимоий тармоқлар ҳам бундан жой олган. Ушбу сарфланган беҳуда соатларни бошқа бир фойдали иш билан ўтказиш билан ҳаётни қанчалар яхшилаш мумкин-а?!

Фото: Elle
Бунинг учун ҳам қайси дастурда кўп вақт сарфланаётганини таҳлил қилиш лозим. Улар аниқлангач, экран вақтини чегаралаш тавсия этилади. Биринчи қадамда, тахминан, ярим соатга қисқартиришга ҳаракат қилиш керак. Бирданига кўп миқдорда чеклашнинг ҳам иложи йўқ, чунки бунинг уддасидан чиқиш жуда ҳам кўп куч талаб этади.

Овозсиз ёки обунани бекор қилиш тугмасидан фойдаланиш
Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда мавжуд бўш профил ҳисобланган обуначиларни ўчириб ташлаш керак. Улар фойдали бўлмаслиги билан бирга, вақтни ҳам ўғирлайди. Демак, фақатгина илҳом бағишлаб, хурсанд қиладиган обуначилар бўлса етарли. Кузатувчилар қанча кам бўлса, ижтимоий тармоқларда вақт шунча кам сарфланади.

Эрталаб соат 9 гача телефонни текширмаслик
Кўплаб офис ишчиларининг жадвали эрталаб соат 9 гача телефонга тегмасликка имкон беради. Аммо эрталабдан қўлга тушган телефон орқали интернет оламига шўнғиб кетиш эса бир неча соатлик ширин уйқудан ҳам маҳрум этади. Шунинг учун ижтимоий тармоқларни фақатгина соат 9 дан кейингина очиш тавсия этилади. Уйғонгандан сўнг 60 дақиқа кутиш, бу вақтда журналлар ўқиш, пардоз ишларини амалга оширишга бемалол улгуриш мумкин.

Телефонни бошқа хонада қолдириш
Айниқса, дам олиш кунлари телефонни бошқа хонада қолдиришга ҳаракат қилиш зарур. Агар қўл бўшлиги жуда ёмон таъсир қилса, бундай вақтда китоб мутолаасини бошлаш керак. Шунингдек, сайр қилишга ҳам телефонсиз чиқиш тавсия этилади. Атрофни томоша қилиш, табиат овозини тинглаш, инсонлар орасидаги муносабатларни кузатиш батамом инсон онгининг дам олишига ёрдам беради.

Дўстлар билан учрашувда телефон ишлатмаслик

Фото: Elle
Учаршувларда автоматик тарзда қўл телефон томонга боради ва ҳамсуҳбат томонидан айтилаётган ҳикоя эса деярли эшитилмайди. Бу ҳар қандай инсон учун ҳурматсизлик ҳисобланиши табиий. Бунинг ечими ҳам бор, шунчаки учрашув вақтида ким қўл телефонига биринчи қараса, тўловни амалга ошириш шарти қўйилади. Қарабсизки, ҳам пулни тежаш, ҳам вақтни мароқли ўтказиш мумкин.

Ҳамфикр инсонни топиш
Агар ушбу қурилмага қарамлиликдан воз кечиш қийин бўлса, бунинг яна бир ечими мавжуд. Бунинг учун инсон худди ўзига ўхшаш ҳамфикр одамни топиши керак. Шундагина икки инсоннинг бир ишни амалга оширишга кучи етиши мумкин. Бу бир-бирини назорат қилиш орқали қарамлиликни тугатиш учун етарли бўлади.

«The Social Dilemma» ҳужжатли фильмини томоша қилиш
Ушбу ҳужжатли фильмда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш натижасида ўз жонига қасд қилиш, руҳий тушкунлик, хавотир ва гиёҳвандликка олиб келадиган бошқа аломатлар кўпайганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, нима учун дастур ишлаб чиқарувчилар ўз фарзандларига нафақат ижтимоий тармоқлардан, балки гаджетлардан ҳам фойдаланишига йўл қўймаслигини тушунтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказишга ёрдам берадиган 9 тавсия