Фото: Freepik
ЖССТ мутахассислари ва парҳезшунослари бўтқаларнинг фойдали ёки йўқлиги ҳақида турли фикр билдиради. Улардан айримлари ушбу маҳсулотнинг ортиқча углевод кони эканлигини таъкидласа, қолганлар фойдаси бисёр эканини маълум қилади. Фан эса фақат бир шарт билан иккинчи қарашни маъқуллайди: бўтқа дарҳақиқат фойдали, фақат бунинг учун ёрмалар бутун ва кам миқдорда қайта ишланган бўлиши керак. Бўтқалар организм учун муҳим бўлган ва очлик ҳиссини қондирадиган витамин, минерал ва секин сингадиган углеводларнинг кони саналади.
Қандай бўтқа энг фойдали?
Мутахассислар бир овоздан гречканинг саломатлик ва организм учун кони фойда эканини таъкидлайди. Унда ошқозон-ичак тракти учун фойдали бўлган, шунингдек, узоқ вақт давомида қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга бўлган клетчатка лиммо-лим бўлади. Шу сабаб ҳам нонуштани бир тарелка гречка билан қилгандан кейин узоқ вақт давомида очлик нималиги билинмайди. Қолаверса, гречка таркибида ўсимлик оқсили кўп бўлган маҳсулотлар орасида рекордсмен саналади. Ундаги оқсилнинг сифатли экани сабаб ҳам спортчилар, вегатерианлар ушбу маҳсулотни канда қилмайди.
Фото: Harper’s Bazaar
Гречка бошқа ёрмаларга нисбатан минералларга бойроқ саналади. Унда марганец, мис, магний, темир ҳамда фосфор сероб. Ушбу минераллар организмдаги барча аъзоларнинг фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Темир ва мис юрак-саломатлиги, магний асаб тизими ва когнитив қобилиятлар, фосфор ва марганец эса моддалар алмашинуви, тўқималар регенерацияси учун аҳамиятли.
Шунингдек, гречкада ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қиладиган, яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини олдини оладиган, қолаверса қариш жараёнини секинлаштириб, тери аҳволини яхшилайдиган антиоксидантлар ҳам етарли миқдорда мужассам. Шунга қарамай, фақат гречка истеъмол қилиш билан чекланиш керак эмас. Рационнинг балансда ва хилма-хил бўлишига эътибор қаратиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Байден Украина учун Конгрессдан яширинча 24 млрд доллар сўради
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди