18:30 / 20.02.2021
2 542

24 соат таом тановул қилинмаса, организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?

24 соат таом тановул қилинмаса, организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?
Фото: Getty Images
Аксарият ҳолларда энергияга эга бўлиш учун меъёридан ортиқча озиқ-овқат истеъмол қилинади. Афсуски, бу организм учун фойдали эмас. Сабаби айнан шу орқали ортиқча вазн, тери касалликлари ва соғлиқдаги муаммолар пайдо бўлади. Агар тана 24 соат давомида оч қолдирилса, таъсир кучи аксинча бўлиши мумкин.

Суткалик оч юришнинг фойдалари
Тонгни қаҳва, ширинлик ва чипслар билан бошлаш, шунингдек, тушлик учун ярим тайёр овқатлар, кечки овқат учун эса ҳазми қийин бўлган таомлар соғлиқ учун фойдалидек кўринади. Натижада сеҳрлангандек танада ортиқча ёғлар тўпланиб, саломатликда бир қанча муаммолар келиб чиқади. Кўпчилик оч қолишдан қўрқади, аммо организмнинг қайсидир аъзоси учун зарарли бўлган дорихонадаги дори воситаларидан қўрқмайди.

Аммо танани 24 соатга оч қолдириш муаммоларга сабаб бўладиган дори воситаларга қараганда анча тезроқ ва арзонроққа даволайди. Бундан ташқари, АҚШ ва Японияда ўтказилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қисқа муддатли оч қолиш ҳужайраларнинг янгиланишига ёрдам беради. Шунинг учун тез-тез ўзини озиқ-овқатдан чеклайдиганлар ёш кўринади ва бошқаларга нисбатан узоқ умр кўради.

Ростдан ҳам очлик муолажаси керакми?
Бунга эҳтиёж бор ёки йўқлигини ҳал этиш учун бир неча саволларга жавоб бериш керак.
- Ортиқча вазндан халос бўлиш керакми?
- Ширин, ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилиш ёқадими?
- Овқатга тўйиб олмасдан олдин дастурхондан туриш ҳолати кузатиладими?
- Меъёридан ортиқ овқатланиш ҳиси мавжудми?
- Тез-тез спиртли ичимлик ичиш ҳолати кузатиладими?
- Овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммо борми?
Агар юқоридаги саволларнинг 2-3 тасига «ҳа» деб жавоб берилган бўлса, тана учун 24 соат оч юриш фойдали бўлиш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»
Қоидалари:
  • Бир кун мобайнида оч юришни бошлашдан аввал қандли диабет, гастрит, ошқозон яраси каби хавфли касалликлари мавжуд беморлар шифокор билан маслаҳатлашиши зарур.
  • Бунинг учун аввал икки кун тайёргарлик кўриш керак. Биринчи кун рациондан гўшт, спиртли ичимликлар, ёғли ва ширин таомларни чиқариш керак. Бир кун мобайнида фақатгина кўкат, донли маҳсулот ва сабзавот, мевалар истеъмол қилиш керак.
  • 24 соатлик оч юриш одатда кечаси бошланади. Шундан сўнг 24 соат давомида овқатланмаслик ва чексиз миқдорда сув ичиш керак.
  • Қулай кунни танлаш тавсия этилади. Баъзилар учун ҳафта охири қулай бўлса, бошқалар учун иш кунида оч қолиш осон туйилади. Чунки кундалик ишлар чалғитади ва ўзни чеклаш анча осон бўлади.
  • Агар танада жуда кучли заифлик сезила бошласа, сувга бир чой қошиқ асал солиб ичиш тавсия этилади.
  • Танани ортиқча қийнамаслик учун кўп жисмоний ёки ақлий меҳнатни талаб этадиган кунларда оч қолиш муолажасини ўтказиш тавсия этилмайди.

24 соат давомида оч қолишдан қандай қилиб зарар кўрмаслик мумкин?
24 соатлик очликдан сўнг ортиқча муаммо туғдирмаслик учун эртаси куни ҳам баъзи чекловларга риоя қилиш керак. Кечки пайт бир пиёла гиёҳли чой ҳамда енгил овқатлар, 30-40 дақиқадан сўнг мева ва сабзавот шарбатидан истеъмол қилиш мумкин. Нонуштага сувда пиширилган жўхори уни, кейинги кунги нонуштага олма салати ва сабзи истеъмол қилиш керак. Кейин очлик ҳис қилинган вақтдан бошлаб оз-оздан таом тановул қилинади. Асосан димланган сабзавотлар, гуруч ва мевалар қабул қилиш керак. Эртаси кундан аста-секин одатдагидек овқатга ўтиш мумкин, шунда ҳам оз-оздан овқатланишга ҳаракат қилиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 24 соат таом тановул қилинмаса, организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?