Фото: SM News
Қоринда йиғилган ёғлар организм учун зарарли ҳисобланади. Чунки у ички органларни қоплаб, юрак-қон томир, қандли диабет ва бошқа касалликлар хавфини сезиларли даражада оширади. Афсуски, баъзи одатлар қоринни ривожланиш эҳтимолини кескин ошириши, шунингдек, ундан халос бўлишга уриниш йўлини тўсиши мумкин.
Интернет учун жуда кўп вақт сарфламанг
Instagram ёки Facebook’да дўстларингиз кўпми? Уларнинг ҳаётини томоша қилиш учун қанча кўп вақт сарфланса, килограммнинг ошиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Мукаммал қомат эга моделлар ёки ўртача вазнга эга одамларнинг суратини кўриб чиқиш ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Биринчи навбатда, овқатланиш тартиби бузилишининг олдини олиш керак, шунингдек, соғлом турмуш тарзи ва фитнесс билан шуғулланиш лозим.
Кўп шарбат истеъмол қилманг
Афсуски, мутахассислар шарбатларни, шу жумладан, янги тайёрланганларини ҳам хавфсиз деб ҳисобламайди. Шарбат ва смузиларни мунтазам равишда қабул қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади ва ички органларда ёғ тўпланишига ёрдам беради. Олма ёки бошқа мева истеъмол қилинганда, фруктоза билан бирга клетчаткага ҳам эга бўлиш мумкин. Бу эса шакарнинг қонга тушиш тезлигини ва унинг миқдорини тартибга солади. Аммо шарбат ёки смузилар фақат қанд миқдорини ошириши мумкин.
Вақти-вақти билан спорт билан шуғулланинг
Чекиш ва спиртли ичимлар ичиш соғлиқ учун зарарли бўлиб, унинг таъсири икки ҳафта ичида бошланади. Ҳафтада камида 150 дақиқа аэробик машқлар камида белни ортиқча ёғдан, юракни эса хавфли касалликлардан ҳимоя қилади.
Сут маҳсулотлари истеъмолини кўпайтиринг
Қорин бўшлиғида ёғ ҳосил бўлишининг яна бир сабаби ичакларнинг етарли даражада ишламаслигидир. Кўпинча бу ошқозонни бетартиб ишлаши ва модда алмашинувига ёрдам берадиган фойдали бактериялар етишмаслигидан келиб чиқади. Етарли миқдордаги яхши бактерияларни олишнинг энг осон усули бу сут маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилишдир.
Рационга риоя қилинг
Вақтида овқатланмаслик ҳамда ортиқча овқатланиш – эртами, кечми қоринда ортиқча ёғ пайдо бўлиши муаммосига олиб келади. Бундай вазиятда организм стрессни бошдан кечиради ва сарфлаш эмас, балки энергия тўплашни афзал кўради. Иккинчидан, тартибсиз овқатланиш зарарли ҳисобланади.
Қовурилган таомлар истеъмол қилманг
Қовурилган ёки ёғли таомлар семириб кетишнинг энг кўп тарқалган сабабидир. Қовурилган картошкаларни тайёрлашда деярли бир зумда сўрилиб, қонга тушадиган трансёғлар ишлатилади. Агар қовурилган егуликларсиз яшашнинг имкони бўлмаса, уларни кўпроқ сабзавот билан истеъмол қилиш керак. Уларнинг таркибидаги клетчаткалар ошқозон ва модда алмашинувининг яхшиланишига ёрдам беради.
Сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг
Қориндаги ёғлардан халос бўлиш учун овқатланишни янги ёки буғда пиширилган сабзавотлардан бошлаш керак. Клетчатка овқат ҳазм қилишни ва қонда шакар миқдорини назорат қилади. Иккинчидан, сабзавотлар ошқозонни тўлдиради, натижада овқат камроқ истеъмол қилинади. Шунингдек, улар саломатлик учун энг фойдали маҳсулотдир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди
G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди