Фото: Pinterest
Коронавирусга чалинмасликнинг универсал усуллари мавжуд эмас, чунки ҳар бир инсон организми ўзига хосдир. Аммо иммунитетни мустаҳкамлаши мумкин бўлган тавсиялар мавжуд.
D витаминини қабул қилиш
Янги коронавирус инфекцияси тарқала бошлагач, ушбу витаминга бўлган қизиқиш кучайди. Организмда D витамини етишмаслиги туфайли коронавирус юқиши аниқланган тадқиқотлар мавжуд. Аммо энг муҳими витаминни керакли дозада қабул қилишдир. Буни қандай билиш мумкин? Бунинг учун ушбу витамин миқдорини аниқлаб берувчи текширувдан ўтиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Кунига 500 ёки 1000 мг таблетка ичиш мен вирусдан ҳимояланганман деган нотўғри тушунчани келтириб чиқаради. Фақатгина шифокор, сиз топширган тестлар асосида етарли дозани буюриши мумкин.
Ферритин миқдорини текширтириш
Ушбу тест организмда темир моддасининг миқдорини аниқлаб беради. Функционал тиббиёт нуқтаи назаридан ушбу модда миқдори беморнинг вазнига мос бўлиши лозим. Агар ферритин миқдори паст бўлса, шифокор таркибида темир моддаси бўлган препаратларини тавсия қилади. Нега бугунги кунда ушбу мураккаб оқсил комплекси ҳақида кўп гапиришмоқда ва пандемия олдидан кўпчилик бу ҳақда эшитмаган ҳам? Танадаги темир захиралари, сода қилиб тушунтирилганда ,организмни кислород билан таъминлашга ёрдам беради: агар у етарли бўлмаса, ҳужайралар яхши нафас ололмайди. Натижада хавфсизлик тўлиқ таъминланмайди.
Иш ва дам олиш режимига қатъий риоя қилиш
Энга аввало, тиниқиб ухланг. Агар организм сурункали уйқусизлик, стресс ҳолатида бўлса, бундай ҳолда ҳар қандай вирусни юқтириб олиш осон. Тананинг нормал режимда ишлаши учун унинг барча органлари ўз вазифаларини 100 фоиз бажариши лозим.
Организмни чиниқтириш
Бобо-бувиларимиз бекорга совуқ сувда ювинишмаган, лекин биз ўзимизга қулай шароит яратишимиз натижасида иммунитетимизни заифлаштирдик. Органимни қисқа муддатли чиниқтириш тананинг чидамли бўлишига ва вирусга қарши курашишда катта аҳамиятга эга.
Куркума истеъмол қилиш
Ушбу фаол компонент занжабиллар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликдир. Ушбу зиравор иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Организмда ошқозон-ичак фаолияти билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, уни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим. Энга мақбул вариант — кунлик овқатга бир чимдим куркумадан қўшинг.
Ўртача жисмоний машқлар ва тоза ҳавода сайр қилиш ҳам иммунитет мустаҳкамлашда яхши самара беради.
Мутахассислар фикрига кўра, қуйидагилар иммунитетни мустаҳкамлашда самарасиз воситалар ҳисобланади:
- биологик фаол қўшимчалар;
- пиёз ва саримсоқ;
- эхинацея ва элеутерекокк;
- иммуномодуляторлар;
- гомеопатия;
- вирус блокаторлар.
Самарали деб ҳисобланганлари:
- яхши уйқу;
- спиртли ичимлик ва чекишни ташлаш;
- яхши овқатланиш;
- ўртача жисмоний фаолият;
- ижобий ҳис-туйғулар;
- вакцинация. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди