Фото: Getty Images
Совиткич жавонларидан қандай фойдаланиш, шунингдек, нима учун хом гўштни юқори бўлмаларда сақламаслик кераклиги ҳақида маълумот берамиз.
Совиткич ҳароратни яхши ушлаб туришга ишонч ҳосил қилинг
Совуткичнинг ишдан чиқишининг бир қанча сабаблари бор: юқори босим, вақти-вақти билан электр токи узилишлари, қисқа туташувлар, орқа деворда тўпланган чанг туфайли ёмон вентиляция, эшигидаги резинка сабабли сифатсиз герметика. Ҳарорат шкаласи тўғри ҳолатда бўлса ҳам, музлаткичнинг ички қисми сиз ўйлагандан анча илиқ бўлиши мумкин. Буни рақамли термометрни совуткич ичига қўйиш орқали билиш мумкин
Озиқ-овқат маҳсулотлари учун контейнердан фойдаланинг
Ҳаво кўп маҳсулотларнинг асосий душмани, шунинг учун қадоқли маҳсулотларни очгандан сўнг, уларни ҳаво ўтказмайдиган идишларга солиш керак. Озиқ-овқат маҳсулотларини кичикроқ идишларга солиш нафақат ҳаво таъсирини камайтиради, балки овқатни музлаткич жавонларда тартибга солиш ва топишни осонлаштиради.
Белгилаб қўйинг
Озиқ-овқатларни контейнерларга ёки пакетларга солишингиз биланоқ маҳсулот номи ва санани ёзиб қўйинг. Идишдаги нима борлигига ва у муддати ўтмаганига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Маҳсулот эришининг олдини олиш
Озиқ-овқат маҳсулотларининг зарарланишига йўл қўймаслик учун ҳар доим хом гўштни (қанчалик яхши ўралган бўлишидан қатъи назар) чуқур идишда сақлаган маъқул. Агар гўшт эриб, суви оқаётганини сезсангиз, ҳамма жавонларни тозалаш керак бўлади.
Фото: Getty Images
Балиқни музлатилган ҳолда сақланг
Балиқ таркибидаги микроорганизмлар сақлаш муддатига таъсир қилади. Совиткич микроорганизмлар фаоллигини пасайтиради, лекин музлаткичдаги нолдан юқори ҳарорат балиқ ва денгиз маҳсулотларини сақлаш учун мос эмас. Балиқни ўша куни дарҳол пиширган маъқул, агар вақтингиз бўлмаса, уни пакетга ўраб, (0 ° C) ёки ундан паст ҳароратда ушлаб туриш учун иккита музли ёпиқ пакет орасига жойлаштиринг.
Озиқ-овқат маҳсулотларини музлаткичда сақлаш
Музлаткичда озиқ-овқат узоқроқ сақланади, лекин бу маҳсулотлар сифати бузилмайди дегани эмас. Совиткичда ҳам зарарли бактериялар кўпаяди, ҳамма гап муддатда. Шуни ёдда тутингки: маҳсулотни тавсия этилган иссиқлик билан ишлов бериш қанчалик юқори бўлса, уни шунча кам вақт сақлаш керак. Ҳеч қачон хом товуқни музлаткичнинг юқори бўлмасига қўйманг. У ерда нафақат юқори ҳарорат, балки гўшт суви бошқа маҳсулотларига оқиши мумкин.
Совиткич ҳарорати моделга кўра фарқланади, пастки токчада ва орқа девордаги ҳарорат юқори қаватга қараганда совуқроқ бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларини иложи борича узоқроқ сақлаш учун музлаткични пастки бўлмаларларда + 1 ° C минимал ҳароратни ушлаб турадиган қилиб созлаш, шу билан бирга, музлаткич камерасининг ҳеч бир қисмида ҳарорат +5 ° С дан ошмаслиги керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...