Фото: «Домашний очаг»
Метаболизмнинг ёш ўтиш билан секинлашиши ҳеч кимга сир эмас. Катта ёшли аёлларнинг вазни ҳар йили 200 граммга ортиб боради. 50 ёшга келиб эса моддалар алмашинуви ёмонлашгани ҳисобига, тахминан, 16 килога яқин вазн йиғилади.
Етарлича овқатланиш
Озиш учун кундалик рационни бирданига қисқартириш тўғри эмас. Дастлаб, натижа сезилгани билан кейинчалик организм учун бу стресс бўлиши мумкин. Озиқланишда етишмовчилик кузатилганда мавҳумликни ёмон кўрган организм ёғларни сарфламасдан, ўзида сақлаб туриши мумкин. Шунинг учун ҳам метаболизмни жадаллаштирмоқчи бўлсангиз очлик ҳақида унутинг.
Нонуштадан воз кечманг
Метаболизмни яхшилайдиган парҳезда, албатта, нонушта бўлиши керак. Тонгда тановул қилмайдиган аёллар, нонуштани канда қилмайдиганларга нисбатан 4,5 марта кўпроқ семиришдан азият чекади. Биринчидан, куннинг биринчи ярмида организмга кирадиган калория, деярли тўлиқ энергияга айланади. Иккинчидан, тўйиб қилинган нонушта узоқ вақт қоринни тўқ тутиб, зарарли бирон нарса еб қўйишнинг олдини олади. Айнан нонушта фаол турмуш тарзи кечириш учун етарлича энергия беради. Бу эса табиийки, саломатлик ва гўзал қомат учун муҳим саналади.
Чой ёки қаҳва ичиш
Кунига уч финжон қаҳва ичиш моддалар алмашинувини 5—8 фоизга жадаллаштиради. Натижада ҳеч нима қилмаган тақдирда ҳам одам 98—174 калория сарфлайди. Қолаверса, янги дамланган чойнинг атиги бир пиёласи организмдаги метаболизмни 12 фоизга тезлаштириши мумкин.
Кўп сув ичиш
Кунига 6 стакан совуқ сув ичилса, йилига 2,5 килограмм, кунига эса 50 калория йўқотасиз. Агар метаболизмни янада яхшироқ жадаллаштиришни истасангиз, дарҳақиқат совуқ сув ичинг. Шунда уни тана ҳароратига мувофиқ иситиш учун организм қўшимча энергия сарфлайди.
Оқсилга бой маҳсулотларни канда қилманг
Ҳар бир овқат таркибида оқсил бисёр бўлиши мушаклар учун фойдали. Қолаверса, оқсилга бой рацион метаболизмни 35 фоизга жадаллаштиради.
D витамин ҳам муҳимлигини эсдан чиқарманг
Балиқ, тухум, сут ва денгиз маҳсулотларидан ташқари қуёш нури ҳам D витаминининг кони саналади. D витамини метаболизмни тезлаштириш хусусиятига эга энг фойдали моддалардан ҳисобланади. У сизнинг рационингизда етарли бўлмаса, моддалар алмашинуви секинлашишидан қочиб бўлмайди.
Сут ичишни канда қилманг
Айрим тадқиқотларда кальций танқислиги моддалар алмашинувига салбий таъсир қилиши аниқланган. Гап шундаки, рационда сутли маҳсулотлар бўлмагани сабаб аёлларда 40 ёшдан кейин ушбу танқислик тез-тез кузатилади. Творог, йогурт, сут сингари кальцийга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия қилинади. Чунки айнан сут ёғлари организмдаги ортиқча калорияни энергияга айлантиради ва бошқа зарарли ёғлардан ҳимоя қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)