12:02 / 05.11.2021
1 826

Нима учун фақат сабзавот ва меваларнинг ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас?

Нима учун фақат сабзавот ва меваларнинг ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас?
Фото: Marie Claire
Рационингиз ва сиз амал қилаётган парҳез қандайлигидан қатъи назар, айрим маҳсулотлардан воз кечиш организм учун зарарли эканини инкор қилиб бўлмайди. Гўшт, тухум, балиқ, товуқ, сут маҳсулотларини таомномадан чиқариб ташлаб, фақатгина мева ва сабзавотларни ўзини истеъмол қилиш ярамайди.

Гап шундаки, бундай рационни саломатликка таъсири қандай эканидан дарак берувчи илмий фактлар ҳам йўқ эмас. Масалан, депрессия хавфи ва Альцгеймер касаллиги сабзавотлар ва меваларга ўтиш билан камаяди, ўсимлик клетчаткасининг сероблиги «ёмон» холестерин миқдорини камайтириб ҳамда ошқозон-ичаклар тракти фаолиятини яхшилайди. Аммо шунга қарамай, бундай парҳезнинг афзалликларига қараганда камчиликлари кўпроқ бўлади. Унга амал қиладиганларда ҳужайра ва қон айланиш жараёнлари учун муҳим бўлган B12 витамини танқислиги кузатилади. Унинг етишмаслиги неврологик касалликлар ва суякларнинг мўртлашишига олиб келади. Қолаверса, бунда иммунитет ҳам азият чекади. Гап шундаки, кислота ҳосил қилувчи маҳсулотлардан бири қизил гўшт саналади ва ундан воз кечиш организмдаги кислота балансини бузилишига олиб келади. Оқибатда касалликка қарши курашиш самарасиз бўлиб қолади.

Шунингдек, мева-сабзавотли рационда рух моддаси, йод, кальций, фосфор, магний сингари муҳим микроэлементлар етишмайди. Бундай таомномадаги танқисликда C-реактив оқсили, шунингдек, омега-3 ва омега-6 аминокислоталари ва бошқа бир қатор моддалар қабул қилиш буюрилади.

Темир моддасининг етишмаслиги вегетарианлар ратционидаги энг катта муаммолардан ҳисобланади. Бу ҳужайраларнинг кислород билан таъминланиши ёмонлашишига олиб келади, оқибатда иммунитет сусайиб, инфекцион касалликларни ривожланиш хавфи ортади. Ўткир респиратор ва ошқозон касалликлари эҳтимоли 1,5-2 карра ортади. Тери ва шиллиқ қаватлари билан боғлиқ муаммо юзага келиб, энергия етишмаслиги ва кучсизланиш кузатилади.

Мева ва сабзавотларда ҳеч қандай холестерин, ҳатто фойдалиси ҳам мужассам бўлмайди. Холестерин гормонлар ва ўт суюқлигининг ишлаб чиқарилишида, моддалар алмашинуви, D витамини синтезида иштирок этади. Фойдали ёғлар бўлмаса, тери ҳам, соч ва тирноқлар ҳам соғлом бўлмайди. Қолаверса, миядаги жараёнлар ёмонлашиб, метаболизм секинлашади.

Бундай парҳезга амал қилганда энг аввало фойдали моддалар билан боғлиқ муаммо кейин эса гормонлар ва қалқонсимон без фаолиятида ўзгариш, анемия кузатилади. Бундан ташқари мева ва сабзавотларнинг ўзидан иборат парҳез ошқозон-ичак касалликларидан азият чекадиганларга тавсия қилинмайди. Ошқозон билан муаммо бўлмаган тақдирда ҳам кутилгандек тез вазн ташланмайди. Негаки бундай рациондаги маҳсулотлар қоринни узоқ вақт тўқ тутмайди ва очлик ҳисси безовта қилаверади. Бу доимий равишда тамадди қилишни исташга олиб келиши мумкин. Қолаверса, одатий рационга ўтилганидан кейин организм анча вақт маҳрум бўлган оқсил ва ёғларни захира қилиши ҳисобига озиш кузатилмайди. Шу сабаб ҳам энг асосийси балансли овқатланиш ва соғлом бўлиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун фақат сабзавот ва меваларнинг ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас?