22:47 / 16.01.2022
1 540

10 кунлик тўғри овқатланишдан кейин танада қандай ўзгариш юз беради?

10 кунлик тўғри овқатланишдан кейин танада қандай ўзгариш юз беради?
Фото: Pinterest
Кўпчилик ўзига вазн камайтириш ва саломатликни яхшилаш учун янги йилдан тўғри овқатланишни бошлашга ваъда беради. Бироқ бу фикрдан тезда воз кечадиганлар ҳам бор, чунки улар кутган натижани дарров кўра олмайди. Ҳақиқатан ҳам, мувозанатли овқатланиб, дарҳол вазн йўқотиш ёки ўзини яхши ҳис қилишга эришиб бўлмайди. Шунга қарамай, атиги 10 кун ичида танада ижобий ўзгаришлар аллақачон рўй беришни бошлайди. Қолаверса, қуйидаги маълумотлар узоқ вақт давомида мотивацияга эга бўлмаганларга рационини кузатишга ёрдам беради.

Кўпгина соғлом овқатланиш тизимларининг асосий тамойилларидан бири рациондан шакар ва тез углеводларни чеклашдир. Дастлаб, бу чеклов айрим аломатларни келтириб чиқариши мумкин. «Шакар мия фаолиятини рағбатлантиради, бу кўпроқ шакарли овқатлар истеъмол қилишга олиб келади, – дейди диетолог Роб Хобсон The Telegraph нашрига. – Шакарни чеклашда баъзи одамлар чарчоқ, кайфиятнинг пастлиги ва концентрациянинг пасайиши каби маълум аломатларга дуч келиши мумкин».

Бироқ бу фақат қисқа муддатли бўлиб, улар умумий саломатликнинг яхшиланиши билан тўлиқ қопланади. Шундай қилиб, Хобсоннинг сўзларига кўра, шакар ва углеводларни чеклаш қўшимча килограммни йўқотишга ёрдам беради, ичак фаолиятини яхшилайди, энергия даражасини оширади ва қандли диабет ва юрак касалликлари хавфини камайтиради.

Тўғри овқатланишга ўтишда кўпчилик ўз олдига қўйган яна бир мақсад гўшт истеъмол қилмасликдир. Бу ҳам бир неча кун ичида яхши натижа беради.

Ёзувчи ва ўсимликлардан тайёрланадиган рецептлар муаллифи Рейчел Аманинг таъкидлашича, гўштдан воз кечгандан 10 кун ўтгач, у ўзини анча енгил ва бақувват ҳис қила бошлаган. «Мен аввал овқатдан кейин ўзимни жуда оғир ҳис этардим, лекин гўшт истеъмол қилмаганимда одатда бўладиган оғирлик ва ноқулайликни ҳис қилмадим», – дейди Рейчел.

Аммо бутунлай вегетариан бўлиш шарт эмас. Ёғли гўштдан воз кечиш ҳам яхши фикр. Бу овқат ҳазм қилиш тизимининг ишига ижобий таъсир қилади, чунки диетологлар гўштни алмаштиришни тавсия қиладиган сабзавотлар, мевалар ва донлар ичакларда фойдали бактерияларнинг кўпайишига ёрдам беради.

Тўғри овқатланишнинг деярли ҳар бир тизими спиртли ичимликларни мажбурий рад этишни ҳам талаб қилади. Кўриниб турганидек, бош оғриғидан ташқари, бу қарор бошқа бир қатор ўзгаришларга олиб келади.

Биринчидан, юз ранги яхшиланади ва шиш йўқолади, иккинчидан, энергия ва концентрация даражаси ошади. Учинчидан, уйқу сифатига ижобий таъсир этади. «Уйқу яхшиланади ва эрталаб ўзингизни кўпроқ дам олгандек ҳис қиласиз», – дейди профессор Дэвид Натт. Бундан ташқари, профессорнинг фикрига кўра, алкоголь маҳсулотларисиз бор-йўғи ўн кун ичида жигар фаолиятини тиклайди ва қон босимини меъёрга келтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 10 кунлик тўғри овқатланишдан кейин танада қандай ўзгариш юз беради?