Фото: Marie Claire
Ҳар бешинчи одам уйқу вақтида хуррак отади ва кўпинча бу жиддий муаммога айланади. Marie Claire нашри сомнолог Елена Колесниченко билан биргаликда ушбу масала бўйича бир қанча маълумотлар тақдим этди.
Хуррак отишнинг пайдо бўлиши организмдаги жисмоний жараёнларга боғлиқ. Уйқуда мушаклар бўшашади, бунинг натижасида нафас йўллари тораяди, тил орқага силжийди. Баъзи ҳолларда нафас йўлларининг торайиши сезиларли даражада бўлади, ҳалқум ва юмшоқ танглайнинг бўшашган деворлари бир-бирига тегиб туради, нафас олиб чиқараётганда тебранишни бошлайди, бу эса хуррак деб аталадиган характерли хириллаш товушини келтириб чиқаради.
Хуррак отишнинг энг кенг тарқалган сабаби ортиқча вазндир. Семизлик туфайли ёғ тўқималари ҳалқум деворларига тўпланади, бу эса ухлаш пайтида нафас йўлларининг сезиларли даражада торайишига олиб келади. Ёғ тўқимаси ҳалқумнинг юмшоқ тўқималарининг ҳаракатчанлигини оширади. Шунинг учун ортиқча вазнли одамлар тез-тез ва баландроқ хуррак отади. Агар хурракнинг сабаби семизлик бўлса, ҳатто вазннинг 5 фоизга камайиши вазиятни яхшилашга ёрдам беради ёки уни бутунлай йўқотиши ҳам мумкин.
Хуррак отишнинг кейинги сабаби ўткир респиратор вирусли инфекциялар бўлиши мумкин. Одатда баъзи одамлар шамоллаганида хуррак отишни бошлайди. Бурун оқиши билан оддий нафас олиш имконсиз бўлиб қолади ва одам оғзидан нафас олишни бошлайди. Назофаренкс ва орофаренкс тўқималарининг шишиши кузатилади. Бу хуррак отишни қўзғатади. Бундай ҳолда, томчи дорилари қисқа курсда (4-5 кундан ортиқ бўлмаган) буюрилади. Тузалгандан сўнг тунги нафас олиш нормал ҳолатга қайтади.
Хурракнинг яна бир эҳтимолий сабаби – аллергия. Аллергияга ўсимликлар ёки уй ҳайвонлари туфайли бўлиши мумкин. Шунингдек, эски ёстиқ, кўрпа-тўшак, матрас ва гиламларда мавжуд чангдан ҳам қўзғайди. Шунинг учун мазкур уй жиҳозларининг ишлатиш муддати чекланган. Бу ҳақда ҳамма ҳам билмайди ва ёстиқ, адёл кўпинча мерос ёки сеп сифатида авлоддан-авлодга ўтади.
Бундан ташқари, хуррак ҳомиладорлик пайтида, нафас йўлларининг юмшоқ тўқималарида бироз шиш пайдо бўлганда, аёлларни безовта қилиши мумкин. Бола туғилгандан кейин эса вазият яхшиланади.
Кекса одамлар кўпроқ хуррак отади. Ёш ўтган сари нафас олиш йўллари мушакларининг тонуси пасаяди, ҳалқум деворлари эластиклигини йўқотади, бу эса хуррак пайдо бўлишига олиб келади. Бундай ҳолда хурракдан мунтазам равишда махсус гимнастика ёрдамида мушакларнинг тонусини ошириш орқали қутулиш мумкин. Ҳалқум мушакларини кучайтириш учун қўшимча воситалар мавжуд.
Бундан ташқари, чекиш ва спиртли ичимликлар хурракнинг асосий сабабчилари ҳисобланади. Чекиш нафас йўлларининг сурункали яллиғланишига олиб келади, бу эса шиллиқ қаватнинг шишишини пайдо қилади. Сомнологлар бу ёмон одатдан бутунлай воз кечишни тавсия қилади. Бутунлай воз кечишнинг имкони бўлмаса, ётишдан камида икки соат олдин чекмасликка ҳаракат қилиш лозим. Спиртли ичимликлар мушакларнинг бўшашишига олиб келади, бу эса ҳалқум тўқималарининг тебранишини ошириб, хуррак отишни кучайтиради.
Болаларда хурракнинг энг кенг тарқалган сабаби бодомсимон безларнинг гипертрофияси, яъни аденоидлардир. Шунинг учун бола хуррак оца, ЛОР шифокоридан маслаҳат олиш керак.
Хурракнинг яна бир мумкин бўлган патологик сабаби гипотироидизмдир. Бу эндокрин касаллик бўлиб, қалқонсимон без функциясининг пасайишидан иборат. Қалқонсимон без етарлича гормонлар ишлаб чиқармайди. Шу билан бирга, семириш ва юмшоқ тўқималарнинг шишиши ривожланади. Эндокринолог томонидан текширув ва даволаниш қалқонсимон безнинг фаолиятини нормаллаштиради ва хурракни йўқ қилади .
Хуррак отадиган одам стоатолог-ортодонтга мурожаат қилиши керак. Юз бош суягининг анатомик тузилишининг бузилиши, кичик пастки жағ, нотўғри тишлар хурракни келтириб чиқариши мумкин. Мутахассис тишларни тузатишга ёрдам беради.
Афсуски, хуррак кўпинча ёқимсиз, аммо зарарсиз деб ҳисобланади. Кўп одамлар хурракни уйқу апнеси синдроми асорати эканлигини билмайди. Уйқу пайтида нафас йўлларининг тўлиқ ёпилиши туфайли одам турли муддатларда нафас олишни тўхтатади. Оғир ҳолатларда одам тунги уйқунинг 60 фоизгача нафас олмайди. Шу билан бирга, ухлаб ётган одам унинг нафас олиши тўхтаганини ҳам билмайди. Бундай уйқу куч ва қувват келтирмайди. Хурракдан ташқари, уйқу апнеси билан оғриган беморлар ҳам кундузги уйқучанликни бошдан кечиради. Қаттиқ хуррак отиш семизликнинг ортишига олиб келади, гипертонияни кучайтиради, юрак хуружи ва инсульт хавфини беш бараварга кўпайтиради, шунингдек, уйқу пайтида ўлим хавфини оширади.
Кечаси хуррак отадиганлар шифокорга ташрифни кечиктирмаслик керак. Обструктив уйқу апнеси синдромини ташхислаш учун шифокорлар турли хил оғриқсиз ва хавфсиз усуллардан фойдаланади: компьютер пулс оксиметрияси, нафас олиш ва юрак-нафас олиш мониторинги, полисомнография. Эсда тутиш керак бўлган асосий нарса шундаки, хуррак – бу муаммо ва танадаги қандайдир носозликлар ҳақида сигналдир, шунинг учун унга ўз вақтида эътибор бериш керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди