Таҳлилларга кўра, камҳаракатлилик оқибатида дунё бўйича йилига 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Энг ёмони, келгусида бу кўрсаткичлар янада ошиши мумкин.
Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча аҳоли қатлами учун жисмоний фаоллик бўйича янги тавсияларни ишлаб чиқди, деб хабар қилмоқда ССВ.
Унга кўра:
- 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар кунига камида 60 дақиқа жисмоний фаолият билан шуғулланишлари керак. Бунда, аввало, аэробик машқларга кенг ўрин берилиши муҳим.
Қолаверса, велосипед ҳайдаш саломатлик учун жуда фойдали. Таянч-ҳаракат тизимини мустаҳкамлашга қаратилган бундай машқлар билан ҳафтада камида уч марта шуғулланган маъқул. Турли спорт ўйинлари, масалан, футбол, волейбол, баскетбол ўйнаш ҳам мақсадга мувофиқ.
Бу ёшдаги ўғил-қизларда нофаол турмуш тарзи оқибатида уйқу муддати қисқариши кўплаб касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, гаджетлар, телевизор ва компьютердан камроқ фойдаланиш тавсия этилади.
18-65 ёшли кишилар учун жисмоний фаоллик ниҳоятда зарур. Бу юрак-қон томир, саратон, қандли диабет каби хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, тушкунлик, жиззакилик, иштаҳа йўқолиши, уйқусизлик, семизлик, хотира сусайиши каби нохуш ҳолатларга барҳам беради.
Айни сабабдан катталар ҳафтасига камида 150-300 дақиқа ўртача интенсивликдаги аэробик машқлар билан шуғулланишлари лозим. Тоза ҳавода югуриш (ўртача тезликда), юриш, жамоавий спорт ўйинларида иштирок этишнинг ҳам аҳамияти катта.
65 ёшдан ошганларнинг жисмоний фаоллиги ўлим хавфини кескин камайтиради. Шу туфайли бу тоифага кирувчилар ҳафтасига камида 150-300 дақиқагача ўртача интенсивликдаги енгил жисмоний машқлар билан шуғулланишлари керак. Ёки кучли аэробик машғулотлар билан шуғулланишни истаганлар учун ҳафталик меъёр 75-150 дақиқага тенг бўлиши керак.
Кекса ёшли инсонларда йиқилиш, қоқилиш каби ҳолатлар оғир асоратларга сабаб бўлиши ҳам маълум. Шунинг учун улар ҳафтасига камида уч марта турли мувозанат ва мушакларни мустаҳкамловчи машқлрини бажаришлари тавсия этилади.
Умуман, жисмоний фаоллик:
- юрак ва нафас олиш тизимини мустаҳкамлайди;
- ичак ва буйрак фаолиятини яхшилайди;
- суяк ва бўғимларнинг тўғри шаклланиши ҳамда мустаҳкамланишига ёрдам беради;
- тана вазнини меъёрда ушлайди;
- фикрлаш ва билим олиш фаолиятини кучайтиради;
- интизом, ирода, уюшқоқлик, меҳнатсеварлик каби фазилатларни шакллантиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи