Ўзбекистон жорий йилнинг охиригача Жиззах вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводи учун 500 минг тонна нефтни харид қилишга тайёр. Бу ҳақда республика бош вазири Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловга йўллаган мактубида хабар берди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
Россия компаниялари нефть оқимларини экспортга аллақачон тақсимлаб бўлган бўлса-да, "Роснефть" бу ҳажмдаги нефтни етказиб бериш масаласини кўриб чиқишга тайёр экани айтилди. Бугунги кунга қадар етказиб берувчи компания бўйича масала очиқ эди. Шунингдек, Қозоғистонга нефть қувурининг ўтказиш қувватини 0,5 млн тоннага ошириш имконияти ҳам бор, деб айтиб ўтган нашрга Россия энергетика вазирлигига яқин манба.
Давлатлар ўртасидаги меморандум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага апрель ойидаги ташрифи давомида имзоланган. Ўшанда Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш янги заводи қурила бошланди. Айни кунда Ўзбекистонда учта нефтни қайта ишлаш заводи бор – Фарғона, Олтиариқ ва Бухоро. Нашрнинг қайд этишича, хомашё етишмовчилиги сабаб заводлар тўла қувват билан ишламаяпти, қисман импорт хомашёсида ишламоқда.
Бироқ имзоланган ҳужжатга қарамай, Россиядан нефтни етказиб бериш ҳали бошланмади. Республика бош вазири Абдулла Арипов жараённи тезлаштириш учун Игорь Шуваловга мактуб йўллаб, “Россия компаниялари ишини ташкил этишда кўмак беришни сўраган”.
“Бугунги кунда ўзбек томони 30 минг тонна нефтни синов тариқасида қабул қилиб олиш ва 2017 йилнинг охирига қадар 500 минг тоннагача нефтни харид қилишга, йиллик харид ҳажмини 2018-2020 йиллар даврида 1 миллион тоннага қадар етказишга тайёр”, - дейилади ҳужжатда.
2020 йилнинг охирида ишга туширилиши режалаштирилган нефтни қайта ишлаш янги заводи йилига 5 млн тоннагача нефтни қайта ишлашга қодир бўлади. Ўзбекистон улардан 3 млн тоннани келажакда Россиядан ва 2 млн тоннани Қозоғистондан импорт қилмоқчи, дея таъкидланади мактубда, деб ёзади нашр.
Россия компаниялари нефтни энергетика вазирлиги ҳар чоракда мурожаатлар бўйича ташкил этадиган график асосида экспорт қилади. Уларга жиддий ўзгаришлар киритиш мумкин эмас, сабаби “Транснефть” қувур тизими оператори қувватларни узоқ муддатли тақсимлашни режалаштиради. Бироқ “Роснефть” Ўзбекистон билан боғлиқ вазиятда, Хитойга маҳсулот етказиб бериш бўйича режаларни қурбон қилишга тайёр.
— “Роснефть” Ўзбекистонга рус нефтини Омск-Павлодар-Чимкент қувури орқали етказиб бериш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, — дея айтиб ўтишган нашрга нефть компаниясида.
Россия нефти Қозоғистонда тугайдиган Омск-Павлодар-Чимкент нефть қувуридан Ўзбекистонга нефть қуйиш темир йўл эстакадаси орқали етказилади.
— Қозоғистон орқали йўналиш етказиб бериш учун оптимал, — дея таъкидлаб ўтди “Транснефть” президенти маслаҳатчиси Игорь Демин.
Энергетика вазирлигига яқин манбанинг “Известия”га айтишича, бу нефть қувури қувватини назарий жиҳатдан йилига 10,3 млн тоннадан 10,8 млн тоннага қадар ошириш мумкин. Бунда тебранишга қарши махсус аралашма ёрдам бериши эҳтимолга яқин.
— Улар нефть қувурининг ўтказиш имкониятини гидравлик қаршиликнинг камайиши ҳисобидан оширади, — дея тушунтирган у.
Шу тариқа, керакли бўлган 500 минг тоннани Ўзбекистонга Хитойга зиён келтирмаган ҳолда жўнатиш мумкин, дея хулоса қилди “Известия” суҳбатдоши. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”