date

Миср терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳс учун таркибни эълон қилди

Миср терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳс учун таркибни эълон қилди

Африка қитъасининг энг нуфузли жамоаларидан бири саналган Миср терма жамоаси ноябрь ойида бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашувлари учун ўз таркибини маълум қилди. Терма жамоа таркибида юлдуз футболчилар жамланган бўлиб, улар орасида “Ливерпул” етакчиси Муҳаммад Салоҳ ҳам бор.

Маълумот учун, Миср миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув Фабио Каннаваро шогирдлари учун ҳам жиддий синов сифатида баҳоланмоқда, чунки ҳар икки терма жамоа Жаҳон чемпионати саралаши олдидан ўз салоҳиятини синаб кўришни мақсад қилган.

Миср терма жамоаси бош мураббийи сентябрь ойидан буён жамоани қайта шакллантириш устида ишламоқда. Янги чақирув рўйхатида тажрибали футболчилар билан бир қаторда ёш иқтидорлар ҳам бор. Бу эса мураббийнинг келажакни ўйлаб, терма жамоани янгилаш йўлида қатъий қадам ташлаётганини кўрсатади.

Дарвозани бу сафар тажрибали Муҳаммад Эл-Шенауи қўриқлайди. Унга Аҳмед Эл Шенауи, Муҳаммад Собхи ва Мостафа Шобир ёрдамчи сифатида жалб қилинган.

Ҳимоя чизиғида эса Муҳаммад Хани, Рами Рабиа, Аҳмед Фаттух каби номдор футболчилардан ташкил топган қатлам жамоанинг асосий устуни ҳисобланади. Шунингдек, ёш ҳимоячи Хоссам Абдел Магед ва Халед Собхи ҳам жамоага янги нафас олиб келиши кутилмоқда.

Ярим ҳимояда тажриба ва техник усталик уйғунлиги сезилади. Бу бўлимда Марван Аттия, Хамди Фатхи ва Муҳаммад Шехата каби марказни назорат қилувчи футболчилар бор. Шунингдек, “Трабзонспор”да фаолият юритаётган Маҳмуд Трезеге, “Ливерпул” юлдузи Муҳаммад Салоҳ ҳамда “Фенербахче” вакили Аҳмед Саид Зизо жамоага ҳужумда ижодкорлик бағишлаши кутилмоқда.

Ҳужум чизиғидаги асосий куч эса Мостафа Муҳаммад бўлади. Ундан ташқари Осама Файсал ва Салоҳ Мохсен ҳам рақиб ҳимоясига жиддий хавф туғдиришлари мумкин.

Турнирда Миср терма жамоаси нафақат Ўзбекистон, балки Эрон ва Кабо-Верде каби жамоаларга қарши майдонга тушиши режалаштирилган. Бу баҳслар ҳар икки қитъа вакиллари учун Жаҳон чемпионати олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини бажаради.

Миср спорт жамоатчилиги учун энг катта интрига — Муҳаммад Салоҳнинг навбатдаги голи ва унинг Ўзбекистон ҳимоясига қарши қандай ўйнашидир. Шу боис, Дубайдаги бу баҳс нафақат икки терма жамоа, балки бутун минтақадаги футбол мухлислари диққат марказида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Миср терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳс учун таркибни эълон қилди