Жаҳонда турли иқтисодий муаммолар жадаллашгани сари ижтимоий ҳимоя масаласининг долзарблиги ортиб бормоқда. Коронавирус пандемияси бу масала давлат учун қанчалик муҳим эканлигини яна бир бор эслатди.
Яқин беш йилга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида адолатли ижтимоий сиёсат юритиш устувор йўналишлардан бири саналади.
Умуман олганда Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасида аҳолининг эҳтиёжманд қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. 29 апрел куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда мазкур масалага эътибор қаратилди.
Йиғилишда эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тўртта йўналиш белгиланди.
Биринчи йўналиш – ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш.
Ижтимоий ҳимоя доирасида эҳтиёжманд аҳолининг соғлиғини асраш, уларга ғамхўрлик қилиш ва моддий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилади. Аҳолининг 9 %, яъни 3 миллиондан ортиқ қиши нуронийлар бўлиб, уларга бўлган эътибор кучайтирилади. Хусусан, улар ҳар йили санаторийларда даволанишга юборилади, спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратилади. Кексаларнинг театрлар ва музейларга чипта олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори-дармонлари, протез-ортопедия мосламалари давлат томонидан олиб берилади, уларнинг жарроҳлик амалиётлари харажатлари бюджетдан қоплаб берилади.
Шунингдек, кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам эътибор берилади. Жумладан, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади. Хотира ва қадрлаш куни арафасида 237 нафар уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида қатнашган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.
Уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун ҳар ой 270 минг сўм, кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 миллион сўм ажратилади.
Иккинчи йўналиш – ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш.
Имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан бир неча муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Хусусан, уларни иш билан таъминлашга оид қуйидаги чоралар белгиланмоқда:
- ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга субсидия ажратиш;
- ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш;
- ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитиш;
- соҳадаги нодавлат ташкилотлари (Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамияти) ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратиш;
Ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим олиш ва маънавий камол топиши учун ҳам бир нечта чора-тадбирлар амалга оширилади. Жумладан, боғча ёшидаги кўзи ожиз болалар учун бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун мўлжалланган мактаб Брайль ёзувидаги адабиётлар билан тўлиқ таъминланади.
Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган кексаларга ҳам, алоҳида эътибор қаратилади. Бунда аввал ишламаган, «Саховат” уйларидаги яшовчи 1 мингга яқин ёши улуғ кишиларга шахсий харажатлари учун қарилик нафақасининг 20 фоизи тўлаб берилади. Шунингдек, ногиронлик пенсияси ҳар икки йилда пенсияси қайта ҳисобланиб, иш стажи ва ойлигига қараб ошириб борилиши назарда тутилмоқда.
Учинчи йўналиш – маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизимни жорий этиш.
Мамлакатимизда ижтимоий муаммоларни манзилли ҳал этишга эътибор қаратилмоқда. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» каби тизимлар жорий этилди. Энди бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида бевосита маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилади. Бунда ёрдамга муҳтож оилалар бирма-бир ўрганилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берилади. Мазкур ишлар маҳаллардаги хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан тартибли амалга оширилади.
Ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар бевосита маҳаллада кўрсатилади. Маъсул идорага бориш имкониятга эга бўлмаган шахсларга маҳалладан туриб мурожаат қилиш тизими йўлга қўйилади.
Тўрттинчи йўналиш – ишчи-ходимларнинг кафолатли ҳимоялаш тизимини жорий этиш.
Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Иш жойини йўқотиш, соғлиғи ёмонлашиши ва бошқа сабабларга кўра турмуш шароити оғирлашган шахсларга кўмак бериш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам касаллик ва ишсиз қолиш билан боғлиқ масалалар юзасидан кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилмоқда. Буни амалга ошириш учун Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма жорий йилнинг сентябрь ойида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда. Бундай кўринишдаги жамғармаларнинг ташкил этиш жаҳон тажрибасида ҳам кенг қўлланиб келинмоқда. Хусусан, Сингапур ва Қатарда мазкур жамғармаларнинг ташкил этилиши ишсизлик даражаси камайишига ва аҳоли турмуш тарзининг ошишига олиб келган.
Яна бир масала ҳам ўз ечимини топди. Ҳаммага маълумки, кўплаб иш берувчилар аёл ходимларни ишга олиш унчалик ҳам қизиқиш билдиришмайди. Бунга сабаблардан бири аёл ходимнинг ҳомиладорлик туфайли таътилга чиқиши ва нафақа олиш саналади. Норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилаётганлиги ҳам аёлларни расмий ишга олмаслик урфга кираётганлигини кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида аёлларга ҳомиладорлик нафақасини тўланмаяпти. Мазкур ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳомиладорлик нафақасининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда. Бу эса, албатта, аёл ходимларнинг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилишга имкон беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда