16:57 / 03.07.2023
115

Солиқларни вақтида тўлаб, давлатимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Солиқларни вақтида тўлаб, давлатимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Мулкчиликнинг турли шакллари шаклланиб, ривожланиб бораётган ҳозирги шароитда давлатнинг иқтисодий сиёсати орқали бозор иқтисодиётини тартибга солишда солиқ тизими муҳим аҳамият касб этади.

Солиқлар юртимиз фаровонлиги, йўлларимиз равонлиги, аҳоли саломатлигига, фарзандларимиз келажаги учун сарфланади. Афсуски, айрим фуқаролар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини тўламасдан келмоқда. Ваҳоланки, солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ижро ҳужжатлари бўйича давлат бюджетига солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан солиқ органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 70 млрд. сўмдан ортиқ  солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли бўлган 16 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 12 та 15 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, Бюронинг Кармана тумани бўлими иш юритувидаги “O.O.N” агрофирмасидан солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 672 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, давлат солиқ бошқармасининг тегишли ҳисоб рақамларига йўналтирилиши таъминланди.

Солиқ қарздорлигини ундиришга оид ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқларни вақтида тўлаб, давлатимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшайлик!
ePN