Ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 31 йиллиги кенг нишонлаш бўйича бўйича маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари иштирокида тумандаги 169-сонли мактабда ҳам “Конституция-барчамизники” номли бадиий кеча ўтказилди.
Тадбирда, мактаб ўқувчилари ўртасида ўзлари танлаган давлатларнинг конституцияси ва давлат рамзлари хусусида чиқишлар тайёрлаб, мазкур чиқишлар давомида қизғин савол-жавоблар ўтказилди. Ўқувчиларнинг янги таҳрирдаги Конституцияни ўрганиб тайёрлаган видео роликлари мактаб ўқувчилари ва тадбир меҳмонлари томонидан қизғин кутиб олинди.
Шунингдек, тадбир қатнашчиларига муносиб ўринлари учун тегишли дипломлар ва янги таҳрирдаги Конституция китоблари топширилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг