18:39 / 28.10.2024
43

Сайлов натижалари фаолликка ва қилинган меҳнатга мос бўлди

Сайлов натижалари фаолликка ва қилинган меҳнатга мос бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар халқимиз ва сиёсий партияларнинг юксак сиёсий фаоллигини кўрсатди.

Сиёсий партиялар ва улар номзодларининг янги сиёсий технологияларни самарали қўллаш тажрибаси ҳамда номзодлар ўртасида сиёсий рақобат, баҳс-мунозаралар демократик муҳитни кўрсатди.

Дастлабки натижалар парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 64 та, “Миллий тикланиш” демократик партияси 29 та, “Адолат” партияси 21 та, Халқ демократик партияси 20 та, Экологик партия 16 ўринга эга бўлганини кўрсатди. Сайлов натижалари партиялар ва улар номзодларининг фаолияти ва қарашлари, таклифлари ва ташаббуслари билан бевосита мос бўлганини кўрсатади. Булар қуйидагиларда билинади:

Биринчидан, ЎзЛиДеП илк маротаба бошқа партиялардан устунлиги, яъни уларнинг ўрни Қонунчилик палатасида 11 та ошганлиги билан алоҳида тахсинга сазовор. Партия халқ дардини эшитганини, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаровонлигини оширишга жиддий киришиб, амалий натижаларга эришганини кўрсата олди.

Шунингдек, ЎзЛиДеП сайловолди ташвиқотида янги сайлов технологияларидан самарали фойдалана олди, янгича форматда ўтказилган дебатларда ҳам бошқа партияларга нисбатан фаолроқ бўлди.

Партия ютуғининг яна бир жиҳати – ижтимоий тармоқлар ва ОАВдан ўз ғояларини кенг жамоатчиликка етказишда самарали фойдалана олганлиги муҳим ижобий омил бўлди. Шунингдек, партия кўрсатган номзодларнинг сайловчилар орасида ўзига хос обрў ва эътиборга эгалиги, халқнинг дардини эшитадиган ва юкини кўтара олиши, замонавий билим ва тажрибага эгалиги ҳам муҳим аҳамиятга бўлди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керак, партия илгари сурган таклифлар, айниқса, аҳолининг уй-жой муаммосини ҳал этиш ва янги иш жойлари билан таъминлаш, камбағалликдан чиқариш ҳамда ёшлар, хотин-қизлар масалаларини ечиш бўйича илгари сурган таклиф ва ташаббуслари одамлар қалбидан жой олганлиги ва уларнинг партия учун овоз бергани сабаб бўлди.

Иккинчидан, “Миллий тикланиш” демократик партияси бу гал ҳам 2-ўринни эгаллади. Лекин, партия илк марта парламентда 7 та ўринни йўқотди. Партиянинг ўз позисиясини тушунтириб беришда бир томонламалик шубҳасиз унинг кам тарафдорларга эга бўлишига олиб келди. “Миллий тикланиш” демократик партиясини замонавий илғор сайлов технологияларидан, ижтимоий тармоқлардан, оммавий ахборот воситаларидан етарли даражада фойдалана олмаслиги натижасида сайловчиларнинг бир қисми бу партияга овоз бермаслигига олиб келди.

Учинчидан, “Адолат” партияси дастуридаги қонунчиликни таъминлаш бўйича таклифлар сайловчиларнинг бир қисмини қизиқтирди.

Лекин, партия одамларнинг ижтимоий муаммоларини, айниқса ёшлар муаммоларини ечишда фақат қонунчиликни такомиллаштиришни етарли эмаслиги, бошқача айтадиган бўлсак мавжуд муаммоларни ечиш ва истиқболни белгилашда бир томонлама қараш сайловчиларнинг кам овоз беришига сабаб бўлди.

Тўртинчидан, шубҳасиз Халқ демократик партиясининг ғоялари сайловчиларнинг бир қисмини, айниқса, ногиронлиги бор шахслар ва пенсионерларни қизиқтирди. Бироқ, ушбу ғояларнинг баъзилари тадбиркорлар манфаатларига мос келмаслиги кам овозга эга бўлишига олиб келди.

Бешинчидан, Экологик партия олдинги йиллардан кўра анча фаоллликни намойиш қилди. Лекин партиянинг қарашлари, таклифлари дебатлардаги иштироки бирмунча фаолроқ бўлсада, сайловчиларнинг ҳақиқий реал муаммоларидан баъзан узоқлиги, уларни бажаришнинг имкониятлари узоқ муддатларга мўлжалланганлиги, айрим ҳолда катта харажатларни талаб этиши ва буни сайловчиларга тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаганлиги уларнинг кам миқдорда овоз беришларига олиб келди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайлов натижалари фаолликка ва қилинган меҳнатга мос бўлди