date

Tracker-2 ҳайдовчиси автобус йўловчиларини хавф остига қўйди

Tracker-2 ҳайдовчиси автобус йўловчиларини хавф остига қўйди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати воқеа юзасидан расмий маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юз берган ҳодисага оид видео тарқалди.

Олмазор туманида "Tracker-2" русумли автомобиль ҳайдовчиси атайлаб автобус учун авариявий вазият яратиб, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйди. Ҳодиса 29-октябрь куни, тахминан соат 17:00 да содир бўлган.

Мазкур ҳодиса бўйича Тошшаҳартрансхизмат раҳбарияти Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга мурожаат қилиб, қонуний чоралар кўришни сўраган. Натижада ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг "Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўсиқ ёки авариявий вазият яратиш, қарама-қарши ҳаракатланиш йўналишига чиқиш" моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳайдовчига 10 базавий ҳисоблаш миқдори (4 120 000 сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин. Ҳайдовчи ўз ҳаракатларини автобус ҳайдовчисининг аввалроқ уни бурилиш вақтида сиқиб қўйгани билан изоҳлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Tracker-2 ҳайдовчиси автобус йўловчиларини хавф остига қўйди