11:03 / 01.11.2024
17

Автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди
“Йўл қоидаси – умр фойдаси” – деб бежизга айтилмаган чунки ҳар бир йўл ҳаракати қоидасини бузганлик ортидан автоулов хайдовчиси чунтагига, ҳаттоки кимнингдур мулкига ёки соғлиғига зарар етиши мумкин.

Жорий йилнинг 23-май куни Нукус шаҳридаги А.Досназаров кўчасида юз берган автоҳалокат натижасида жабрланувчи С.Д.нинг бошқарувидаги “DAMAS” русумли автомашинага 38 793 900 сўм моддий зарар етказилган.

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг қарорига асосан автоҳалокат натижасида етказилган 38.793.900 сўм зарарни жабрланувчи С.Д.нинг фойдасига қоидабузар А.Н.дан ундириш белгиланган.

Ушбу суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, қарздорнинг номида “VAZ 2101” ва “NEXIA” русумли автомашиналар борлигини аниқлаб, уларга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Шунингдек, қарздорга суд қарори ижроси таъминланиши шартилиги, уни ижро этмаслик оқибатлари тушунтирилган.

Шундан кейин, жабрланувчи С.Д. Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига келиб суд қарорида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлиги ҳақида билдиришнома берганлиги сабабли ижро иши ҳаракатлари якунланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди