Лимонга ўхшаш сирли сайёра олимларни ҳайратга солди

1 дақиқа ўқиш4.2K
Лимонга ўхшаш сирли сайёра олимларни ҳайратга солди

Олимлар космосда шакли лимонни эслатувчи ғайриоддий экзосайёрани аниқлади. Илмий дунёда катта қизиқиш уйғотган ушбу объект PSR J2322–2650b деб номланиб, у James Webb космик телескопи орқали кузатилган.

Маълум бўлишича, сайёра ҳажми жиҳатидан Юпитерга яқин, аммо ташқи кўриниши мутлақо бошқача. У кучли гравитация таъсирида чўзилиб, лимонсимон шаклга келган. Мутахассислар бундай деформацияга сайёра айланиб юрган объект — пульсарнинг ўта кучли тортиш кучи сабаб бўлганини таъкидламоқда.

Энг қизиғи, PSR J2322–2650b оддий юлдуз эмас, балки нейтрон юлдуз атрофида ҳаракатланади. У пульсарга жуда яқин — тахминан 1,6 миллион километр масофада жойлашган бўлиб, бир айланишни атиги 7,8 соатда амалга оширади. Бу эса сайёрани доимий равишда кучли нурланиш таъсири остида қолдиради.

Тадқиқотлар сайёра атмосфераси ҳам ўта ноодатий эканини кўрсатди: унда углерод кўп, аммо сув, метан ва карбонат ангидрид деярли учрамайди. Олимлар бундай таркиб ҳозиргача ҳеч бир экзосайёрада кузатилмаганини таъкидламоқда.

Қисқаси, PSR J2322–2650b — нафақат шакли, балки келиб чиқиши ва таркиби билан ҳам космосдаги энг сирли объектлардан бирига айланди. Бу кашфиёт эса коинот ҳақидаги тасаввурларимизга яна бир савол белгисини қўшди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?