
Аралаш яккакураш оламининг афсонасига айланган Хабиб Нурмагомедов сўнгги кунларда Уммонда бўлиб тургани ва ушбу сафар унда илиқ таассурот қолдирганини маълум қилди. Машҳур спортчи ўзининг Telegram саҳифасида мамлакат ҳақида қисқа, аммо самимий фикрларини қолдирди.
«Сўнгги икки кундан бери Уммондаман. Бу ер менга жуда ёқди. Имом-исломий руҳ, тинчлик ва тартиб дарҳол сезилади. Бу мамлакатга боришни ҳар кимга тавсия қиламан», — дея ёзди Хабиб.
Уммон Хабибни нафақат иқлими ва табиати, балки умумий муҳити билан ҳам ўзига ром этгани сезилиб турибди. Мамлакатдаги сокин ҳаёт тарзи, меҳмондўстлик ва исломий қадриятлар спортчининг фикрларида алоҳида акс этди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Уммон Арабистон ярим оролида жойлашган исломий давлат ҳисобланади. Унинг пойтахти Маскат шаҳри бўлиб, мамлакат аҳолиси тахминан 5,5 миллион нафарни ташкил қилади. Уммон сўнгги йилларда сайёҳлар орасида ҳам тинчлик, хавфсизлик ва маданий бойликлари билан машҳур йўналишлардан бирига айланиб бормоқда.
Хабиб Нурмагомедовнинг бу сўзлари эса Уммонга қизиқишни янада ошириши шубҳасиз.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.