date

Майк Тайсон Конор Макгрегорни ноёб энергия соҳиби деб баҳолади

Майк Тайсон Конор Макгрегорни ноёб энергия соҳиби деб баҳолади

Бокс оламининг тирик афсонаси Майк Тайсон UFC’нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан учрашувдан кейин ирландиялик жангчи ҳақида жуда илиқ ва юқори баҳо берди. Тайсоннинг сўзларига кўра, Макгрегор — оддий спортчи эмас, балки камдан-кам учрайдиган харизма ва кучли руҳий энергияга эга шахс.

«Конор — ақл бовар қилмас даражадаги инсон. Унда қандайдир бошқача жозиба бор. Ростини айтсам, Макгрегорга ўхшаган одамни жуда кам учратганман. Унинг энергияси атрофдагиларга ҳам ўтиб кетади», — дея Тайсоннинг фикрларини Bloody Elbow нашри келтирди.

Маълумки, Конор Макгрегор нафақат октагондаги ютуқлари, балки ўзининг ўзига хос характери, чиқишлари ва ишончли баёнотлари билан ҳам мухлислар эътиборини тортиб келади. Унинг ММАдаги профессионал фаолияти давомида 22 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этилган бўлиб, бу натижалар уни замонавий жанг спортларининг энг машҳур юлдузларидан бирига айлантирган.

Тайсоннинг бундай фикр билдириши эса Макгрегорнинг нафақат октагонда, балки спорт оламидаги нуфузи янада юқори эканини кўрсатиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майк Тайсон Конор Макгрегорни ноёб энергия соҳиби деб баҳолади