date

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида раҳбарлик лавозимида ўзгариш юз берди. Шуҳрат Ориф ташкилот раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу кунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Холмурод Салимов эса эндиликда Уюшма раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Шуҳрат Ориф 1981 йил Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган. У Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида турли соҳаларда ишлаган Шуҳрат Ориф тайинловга қадар Бизнесни ривожлантириш банки матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янги раҳбар нафақат журналистика, балки адабиёт соҳасида ҳам танилган. Унинг қаламига мансуб “Мен асли одаммас, ёр эдим” ҳамда “Шом товуши” номли китоблари нашр этилган. Шунингдек, у 2022 йил Туркияда бўлиб ўтган 15 Халқаро туркий шеърият фестивали иштирокчиси ҳисобланади. Адабиёт ва журналистика соҳасидаги хизматлари учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, Холмурод Салимов Олим Ўсаров маъмуриятга ўтганидан сўнг, Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига янги раҳбар тайинланди