"Астон Вилла" 2026-27-йилги мавсум учун либослар дизайнини бутунлай ўзгартиради

1 дақиқа ўқиш266
"Астон Вилла" 2026-27-йилги мавсум учун либослар дизайнини бутунлай ўзгартиради

"Астон Вилла" клубининг 2026-27-йилги мавсум учун мўлжалланган янги либослари ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлди. "Adidas" компанияси кетма-кет учинчи мавсум давомида Бирмингем клуби учун экипировка етказиб беришда давом этади. Бу ҳақда Goal.com xabar беради.

Клубнинг янги уй либоси дизайнида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда. Хабарларга кўра, жамоа деярли ўн йиллик анъанадан воз кечиб, мовий енгли тўқ қизил рангли классик кўриниш ўрнига 1969-йилги ретро услубга қайтади.

Янги футболка тўлиқ тўқ қизил рангда бўлиб, оқ шорти ва мовий пайпоқлар билан тўлдирилиши тахмин қилинмоқда.

Меҳмон либоси қора рангда сақланиб қолади, бироқ унга уч хил рангдаги деталлар қўшилади. Шунингдек, ушбу тўпламда клубнинг тўлиқ логотипи ўрнига фақат шер тасвири туширилган рамздан фойдаланилиши мумкин.

Учинчи либос эса "Вилла Парк" стадиони дарвозаларидан илҳомланган нақшлар билан оқ ёки оч мовий рангда бўлиши айтилмоқда.

Янги тўпламларнинг сотувга чиқиши 2026-йилнинг май ойи охири ёки июн ойи бошига режалаштирилган. Либосларнинг нархи нусха (реплиса) вариантлар учун 80 фунтдан, футболчилар киядиган оригинал (аутҳентис) версиялар учун эса 110 фунтдан бошланиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?