Асель Минбаева. Қозонда бўлиб ўтган Russia Halal Expo кўргазмасида исталган турдаги гўшт маҳсулотларини топиш мумкин: бу ерда парҳез курка гўштидан тансиқ от гўштигача бор. Харидорларнинг эса кети узилмайди. Бу ҳақда Спутник Узбекистон нашри хабар бермоқда.
Сотувчилар айтишига қараганда “Ҳалол” белгиси қўйилган маҳсулотларни фақат мусулмонлар эмас, кўпчиллик сотиб олишга тайёр. Гўштни қайта ишлаш корхонаси менеджери Гузали Харуллованинг фикрига кўра, бунинг сабаби, одамларни “ҳалол” маҳсулотларининг юқори сифатли эканлигидир.
“Ҳалол маҳсулотларнинг асосий белгиси, бу – уарнинг сифатидир. Олимлар аниқлашига қараганда, мусулмонча услубда, қонини тўлиқ чиқариб сўйилган жонивор гўшти – одам организми учун энг фойдали гўшт экан”, — дейди Харуллова.
Ҳалол колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех ходими Гульсен Бадаева, маҳсулот нархи 5-10% қиммат бўлишига қарамасдан, Белоруссияга ҳалол маҳсулотлар еткизиб бериш ҳажми ошаётганини қайд этди.
“Уларнинг ўзлари бизнинг маҳсулот билан қизиқиб, мурожаат қилишди. Биз Қозоғистонга ҳам экспорт қиламиз. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам мусулмон аҳоли кўп бўлгани туфайли, бизнинг у мамлакатлар бозорларига ҳам қизиқишимиз бор”, — деди Бадаева.
Агрофирма менеджери Айрат Гатиятуллин ҳам Ўрта Осиё аҳолисига парҳез курка гўшти еткизиб беришни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига қараганда, Россия корхоналари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан рақобат қилишга тайёр.
“Биз Қозоғистон бозорига диққат билан қараяпмиз, ундан кейин Қирғизистонга. У ернинг бозорини бўш деб бўлмайди, лекин биз у ерга бормоқчимиз. Ҳар бир маҳсулотнинг ўз харидори бор”, — дейиди тадбиркор.
“Ҳалол” стандартини сақлаш бўйича Назорат бўлими директори Алимжан Галеев айтишига қарганда, Россияда маҳсулот ҳақиқатдан ҳам мусулмонлар талабига жавоб бериш-бермаслигини аниқлаш учун жуда катта ишлар қилинмоқда.
“Бунинг учун нафақат тайёр маҳсулотлар балким ишлаб чиқариш шароитлари ҳам назорат қилинмоқда. Расталарда “ҳалол” белгиси қўйилган маҳсулотлар лаборатори текширувидан ўтказилмоқда”, — дейди Галеев.
Галеев айтишига қараганда, баъзан умуман мусумонлар талабига жавоб бермайдиган маҳсулотлар ҳам учраб туради. Бундай маҳсулотлар ҳақида мусулмонларни огоҳлантириш учун махсус сайт ҳам ишлаб турибди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди