Ушбу таълим масканларида болани ўқитишда замонавий стандартлар ва ёндашувлар қўлланилади. Бу ерда ҳамма нарса, ҳар бир кабинет дизайнига қадар мактаб ўқувчисининг кўпқиррали таълим-тарбия олиши учун хизмат қилади.
Ўзбекистонда республиканинг 14 региони учун замонавий умумтаълим мактаблари лойиҳалари тайёрланди, деб хабар қилди Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев.
Саъдуллаевнинг сўзларига кўра, бу турдаги намунавий мактаблар бутун республика бўйича 194та туманда ишга туширилади.
«Ушбу таълим масканларида болани ўқитишда замонавий стандартлар ва ёндашувлар қўлланилади. Бу ерда ҳамма нарса, ҳар бир кабинет дизайнига қадар мактаб ўқувчисининг кўпқиррали таълим-тарбия олиши учун хизмат қилади», — деб ҳикоя қилган вазир.
Саъдуллаев шунингдек, таълим масканларининг ҳар бирида ёшларни ўз ортидан эргаштирадиган «лидер»лар фаолият юритишини маълум қилган ва олий маълумотли етакчиларни саралаб олиш жараёни ўз ниҳоясига етганини қўшимча қилган.
Вазирнинг айтишича, етакчи кадрларнинг ҳар бири махсус ўқув тайёрлов семинарларидан ўтишган.
Шунингдек, улар фаолияти учун барча шарт-шароитлар мужассам замонавий кабенатлар тайёр ҳолатга келтирилгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда давлат таълим тизимида 14 828та таълим масканлари мавжуд, шулардан 9680таси умумтаълим мактабларидир. Педагогларинг умумий сони 400 мингдан ортиқ, ўқувчилар сони эса — 5 миллион нафарни ташкил қилади.
Манба: sputnik.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар