
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар ҳам кўп учрамоқда. Бу, айниқса, Тошкент шаҳрида, ҳаттоки, пиёдалар белгиланмаган жойдан ўтмаслиги учун махсус тўсиқлар ўрнатилган бўлишига қарамасдан, катта муаммога айланди.
«Хабар» нашрининг ёзишича, қоидабузарлар энди жазодан қутулиб қолмайди. Чунки Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлигига пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини юксалтириш вазифасини топширган. Энди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қоидабузар пиёларнинг ҳаракатини жиддий назоратга олади. Яъни йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга кескин чора кўрилади — қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, белгиланмаган жойдан ёки светофорнинг қизил чироғида йўлни кесиб ўтган пиёдалар жарима тўлайди. Шунингдек, йўлни кесиб ўтиш чоғида телефонда суҳбатлашиш, китоб ёки газета ўқиш, аудио эшитиш ҳамда видео томоша қилиш ҳам жарима тўлашга сабаб бўлади.
Ушбу қоидабузарликлар учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг учдан бир қисини ташкил этади. Агар ушбу қоидабузарлик авария хавфини келтириб чиқарса, жарима суммаси ЭКИҲнинг бир баробарига қадар кўпайиши ҳам мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар