
FIFA ноябрь ойига оид янги рейтинги эълон қилинди. Миср ва Эронга қарши ўтган ўйинлардаги ишончли ғалабалар туфайли Ўзбекистон миллий терма жамоаси тезда 5 поғона юқорилади ва 50-ўриндан жой олди. Бу натижа Осиё жамоалари орасида ҳам юқори бешликка кириш имконини берди.
Қитъа бўйича Япония (18), Эрон (20), Жанубий Корея (22) ва Австралия (26) юқорида турибди. Миллий жамоамиз эса 1462.03 очко тўплади.
Рейтингнинг тепаси ўзгаришсиз қолди: Испания 1-ўринда, Аргентина 2-ўринда, Франция эса 3-поғонада. Умумий ўнталикка Англия, Бразилия, Португалия, Нидерландия, Бельгия, Германия ва Хорватия кирди.
Ўзбекистон термаси учун бу натижа жамоанинг барқарор ўсишини кўрсатади ва келгусида янада юқори поғоналарга кўтарилиш умидини оширади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.