07:58 / 14.12.2018
4 584

ИИВ фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари 22 бараварга кўпайганлигини маълум қилди

ИИВ фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари 22 бараварга кўпайганлигини маълум қилди
Таҳлилларга кўра, жамиятнинг ахлоқий асосларга путур етказувчи қилмишлар билан шуғулланиш, яъни фоҳишалик билан шуғулланувчи шахслар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айрим шахслар учун бу асосий даромад манбаига айланган, деб хабар бермоқда «ЎзА».

ИИВ маълумотига кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар сони 2012 йилда 1017 тани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич йил сайин ошиб борган. 2017 йилда бу рақам 3 мингга яқинни ташкил этган. Такроран фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари 22 бараварга кўпайган.

Олий Мажлис Сенатида маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимчалар киритилмоқда.

Кодекснинг 190-моддаси, яъни фоҳишалик билан шуғулланганлик учун – энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима белгиланмоқда. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этса – энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишни белгиловчи нормалар киритилмоқда.

Қонунда назарда тутилган жарималар миқдорини ошириш, шунингдек такроран фоҳишалик билан шуғулланганлик учун маъмурий қамоқ жазоси тайинлаш ахлоқий асосларига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумлик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тўғри тарбиялашга хизмат қилади.​​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари 22 бараварга кўпайганлигини маълум қилди