
Сув оби ҳаёт, ҳар томчисида ҳаёт иужассам, табиатда бутун мавжудот яшайди. Сувни асрашимиз, оқилона фойдаланишимиз бу савоб ишлардан бири. Лекин, бундай қоидаларга беписанд қарайдиганлар йўқ эмас. Чунки бутун мавжудот мулки ҳисобланган сувдан ўғрилик қилиб фойдаланган одамни қандай аташ мумкин?
Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги “Сувдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтказилган тадбирда Яшнобод туманида жойлашган суғурта ташкилотларидан бирининг сувдан умумий фойдаланишдаги ҳолати текширилганда, 2018 йил декабрдан жорий йилнинг март ойига қадар суғурта ташкилоти ходими Р.Х. сув тармоғига ўрнатилган ҳисоблагич тамғасини ўзбошимчалик билан олиб ташлаб, II-III-гурух истеъмолидаги ичимлик суви ва сув чиқариш хизматидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Тошкент сув таъминоти” унитар корхонасининг 12.03.2019 йилдаги қайта ҳисоб-китоб хулосасига кўра, ушбу корхона манфаатларига суғурта ташкилоти ходими Р.Х. томонидан жами 22.847.440 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.
Шундан сўнг, Р.Х. томонидан етказилган 22.847.440 сўм миқдоридаги зарар тўлиқ қоплаб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар