Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичининг 4-фазасида Қатар терма жамоаси ўз майдонида муҳим ғалабага эришди. Хулен Лопетеги шогирдлари БААни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мундиалнинг навбатдаги иштирокчисига айланди.
Учрашув қизғин ва шиддатли ўтди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади, аммо иккинчи тайм бошланиши билан қатарликлар фаолроқ ҳаракат қила бошлади. 49-дақиқада Ҳуҳи аниқ зарбаси билан ҳисобни очди, 74-дақиқага келиб эса Педро Мигел жамоа устунлигини икки баробар оширди.
БАА терма жамоаси охирги дақиқаларда фаоллашди ва 90+8-да Одил гол киритиб, ҳисобни қисқартирди, аммо бу натижани ўзгартириш учун етарли бўлмади.
Шу тариқа, Қатар 4 очко билан мундиалнинг 24-иштирокчиси сифатида тарихга кирди. БАА эса 3 очко билан Б гуруҳининг иккинчи ўрнида қолиб, плей-офф босқичига чиқди.
Бу Қатарнинг тарихдаги иккинчи мундиали бўлади — илк марта 2022 йилда улар мезбон сифатида иштирок этган эди.
Жаҳон чемпионати–2026 саралаши. Осиё минтақаси. 4-босқич
14 октябр, Қатар
Қатар – БАА 2:1
Голлар: Ҳуҳи (49), Педро Мигел (74) — Одил (90+8).
Қатар: 2.Педро Коррея, 8. Эдмилсон Жуниор Дасилва, 11. Акрам Афиф, 12. Карим Будиаф, 13. Аюб Муҳаммад Алоули, 16. Боалем Хухи (С), 17. Муҳаммад Наўсеур Манай, 18. Султон Ал Браке, 19. Алмоез Али, 21. Маҳмуд Иброҳим Абунада, 23. Ассим Мадибо.
Захира ўйинчилари: 1. Шеҳаб Мамдуҳ Эллетхий, 3. Лукас Мендес, 4. Таҳсин Моҳаммед Жамшид, 5. Тарек Салмон, 6. Абдел Азиз Ҳатим, 7. Андрес Себастиан Кинтана, 9. Моҳаммед Мунтари, 10. Ҳасан Ал Ҳайдос, 14. Ҳомам Аҳмед, 15. Аҳмед Алганехи, 20. Аҳмед Фатҳий Абдулла, 22. Мешал Баршам.
Бош мураббий: Хулен Лопетеги (Испания)
БАА: 2. Рубен Филипе, 3. Лукас Пимента, 4. Куаме Куадио, 5. Ала Эддине Зҳир, 7. Али Салех Амро, 11. Кайо Канедо Корреа, 14. Николас Хименес, 15. Яҳё Надер, 16. Маркус Винисиус, 17. Халид Иса (С), 18. Кайо Фернандес.
Захира ўйинчилари: 1. Али Хасеиф Алҳосани, 6. Абдалла Рамадан Бекҳит, 8. Мажед Ҳасан, 9. Ҳариб Абдулла Алмушаррх, 10. Фабио Де Лима, 12. Халифа Муборак Алҳаммади, 13. Эрик Йоргенс, 19. Халед Эбраҳим, 20. Луан Перейра, 21. Бруно Де Оливейра, 22. Ҳамад Абдулла Алмехқобали, 23. Султон Адил Алмамейри.
Бош мураббий: Аурелиан Олараю (Руминия)
Қизил карточка: Салмон (90).
Бу ғалаба Қатар учун нафақат мундиал йўлланмаси, балки жамоа сўнгги йилларда қайта тикланаётганининг ёрқин исботи бўлди. Лопетеги бошчилигидаги жамоа нафақат натижа, балки услуб жиҳатидан ҳам янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!