Осиё қитъасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи қизғин паллага кирди. Жиддада бўлиб ўтган 2-тур учрашувида Саудия Арабистони ўз майдонида Ироқ билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва шу натижа орқали мундиал йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашув шиддатли ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам жаҳон чемпионати йўлланмаси учун жанг қилар экан, кучли ҳимоя ва ўзаро эҳтиёткор ўйин намойиш этди. Саудияликлар бир неча бор ҳисобни очиш имкониятига эга бўлди, аммо Ироқ дарвозабони Жалол Ҳассан бир неча мураккаб сейвлар билан жамоасини қутқариб қолди.
Натижада беллашув голсиз дуранг билан якунланди. Аммо ушбу натижа Саудия Арабистони учун етарли бўлди — жамоа ўз гуруҳида пешқадам сифатида мундиалнинг 8-иштирокчисига айланди. Бу мамлакатнинг кейинги йиллардаги барқарор натижалари ва тинимсиз иш олиб борган мураббийлар штаби меҳнати самараси сифатида баҳоланмоқда.
Ироқ эса бу натижадан сўнг гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва энди БАА билан плей-офф босқичида тўқнаш келади. Ушбу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа қитъалараро плей-оффда мундиал йўлланмаси учун сўнгги имкониятга эга бўлади.
ЖЧ–2026 саралаши. Осиё минтақаси. 3-тур
14 октябрь, Жидда
Саудия Арабистони – Ироқ 0:0
Саудия Арабистони: Наваф Ал Ақиди, Жеҳад Тикрити, Ҳассан Ал Тамбакти, Нассер Ал Доссари, Мусаб Алжувайир, Ферас Албрикан, Салим Ал Довсари, Сауд Абдуламид, Абдуллоҳ Ал Хайбари, Айман Яҳё, Салоҳ Абу Алшамат.
Ироқ: Ребин Ғариб Адҳамат, Ҳусейн Ҳайдар Али, Муноф Юнус Ал Тикрити, Юсуф Вали Амин, Иброҳим Баяш Ал Қаабави, Муханнад Али Козим, Жалол Ҳассан, Зидон Аамар Иқбол, Амир Фуад, Кевин Энкидо Вильям, Мерҳас Ғози Салих.
Шундай қилиб, Саудия Арабистони жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини расман қўлга киритган 8-осиёлик жамоага айланди. Энди эътибор плей-офф босқичига қаратилган — у ерда Ироқ ва БАА йўлланма учун сўнгги имкониятни қўлга киритиш мақсадида майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!