23:53 / 07.02.2021
6 351

Мактаб ўқувчиси зино қилди... Айбдор фақат унинг ўзими?

Мактаб ўқувчиси зино қилди... Айбдор фақат унинг ўзими?
Кейинги вақтларда оммавий ахборот воситаларида тез-тез коллеж, лицей ва мактаб ўқувчи қизларининг ҳомиладор бўлиб қолаётгани хабари бериляпти. Бугун ҳам Жиззахда бир қизнинг, мактаб ўқувчисининг ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Авваллари никоҳсиз ҳомиладор бўлиб қолиш жуда ҳам уятли ҳисоблар ва камдан-кам ҳолатда учраб қолинар эди. Бу иш қилганлардан кўпчилик жирканар, ўзини қолиб қочар, шу ишни қилган одам бошқа жойга кўчиб кетар эди.

Динимизда зинонинг ҳукми жуда оғир. Аллоҳ таоло марҳамат этган: “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир”. (Исро, 32).

Зино энг қабиҳ ва ёмон йўл. Зотан бунақа инсонлар сабабли омматан балолар келади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар зино ва рибо бирон қавмда тарқалса, улар ўзлари учун Аллоҳнинг азоби келишига йўл қўйибдилар”, деб айтганлар.
Ҳоким ривояти.


Ота-боболарда бўлмаган касалликлар зино ёйилганда тарқалар, ўша жойларга балолар ёғилади.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб дедилар: “Ҳой муҳожирлар! Бирон қавм ўртасида фоҳишалик ёйилса ва улар буни ошкор қилиш даражасига етсалар, албатта уларда вабо ва ота-боболарида бўлмаган касалликлар тарқайди…”.
Ибн Можа ривояти.


Зинонинг омиллари кўп. Айниқса ҳозирги вақтда жуда осон. Фарзандларимизни яхши кўрамиз. Уларга яхши русумли телефонлар олиб берамиз.
Аммо, ўша телефонларни мунтазам текшириб туриш лозим. Интернетда манфаатли нарсалар кўп бўлганидек, зино ҳам урчиб ётипти. Қанчалаб ёшларимиз телеграм ва бошқалардаги беҳаё расм ва видеолар кўришга мубтало бўлишган.

Шунингдек, фарзандлармизга ёшлигидан бошлаб тўғри тарбия бериш, зино йўлининг охири гуноҳларга тўла шармандалик эканини тушунтириш лозим. Мактабда ўқиган вақтимизда Одам анатомияси фани ўтиларди.

Бу фан жинсий аъзолар ва жинсий муомалотни ўргатар, синфдаги ўғил-қизлар бир-бирларидан уялишар эди.Бун ақа тарбияни ўғилга хос жойда бирон ёши каттароқ яқини ўргатгани маъқул. Қизларга ҳам хос жойда ўз яқинларидан ёши каттароқлар ўргатгани маъқул. Бизни миллатимизда бу масаладаги очиқ ойдинлик ва қизу ўғилларга аралаш дарс ўтилиши манфаатли бўлиши қийин.

Тўғри, ҳозирги ёшлар телефон орқали ҳамма нарсани билиб бўлган, дейилиши мумкин. Мабодо шундай бўлса-да, мусулмонмиз, бу масалаларни ўз миллатимизга мувофиқ парда билан ўргатганимиз яхши.

Яна ўша мактаб ўқувчисига қайтсак. Нега ёш қиз бундай гуноҳ ишга рози бўлди, нега уни бир мусулмонман деб даъво қилган йигит йўлдан урди? Айб фақат шу иккаловидами? Бошқалар-чи?!

Улар ўқиган мактаб, устозлари ва энг аввало ота-оналар айбдор эмасми? Бизнингча, болаларга ёшлигидан ҳалол-ҳаром, гуноҳ тушунчаларини ўргатилса, бу каби аянчли ҳолат рўй бермас эди.

Фарзандларимизни зино каби катта гуноҳлардан сақлаш ота-оналар зиммасидаги лозим амал. Қолаверса, уларни имкон қадар текшириб туриш, мабодо ёмон йўлга юраётган бўлса чиройли суратда қайтариш керак.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб ўқувчиси зино қилди... Айбдор фақат унинг ўзими?

Жамият янгиликлари