
Жоржо Кьеллини, "Ювентус" клуби раҳбарияти аъзоси, бош мураббий Игор Тудорнинг истеъфоси юзасидан фикр билдирди. Хорватиялик мутахассис душанба куни истеъфога чиқарилди. Яқин кунларда унинг ўрнига Лучано Спаллетти тайинланиши кутилмоқда.
"Тудорга миннатдорчилик билдирамиз. У муҳим ишларни амалга оширди ва жамоани Чемпионлар лигасига қайтарди, бу унинг келиш вақтида кафолатланмаган эди. Унинг истеъфоси жуда оғир қарор бўлди, бунга минглаб сабаблар бор эди.
Биз унинг ҳиссасини юқори баҳолаймиз", – деди Кьеллини Италия ОАВларига.
Чоршанба куни "Бьянконери" Тудор иштирокисиз "Удинезе" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, саккизта ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни якунлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар