date

Трамп 30 йилдан сўнг ядро қуроллар синовини қайта бошлайди

Трамп 30 йилдан сўнг ядро қуроллар синовини қайта бошлайди
АҚШ президенти Доналд Трамп 30 йилдан кейин мамлакатда ядро қуролларини синовдан ўтказишни қайта йўлга қўйишни буюрди. У бу қарорни Россия ва Хитой каби давлатлар ўз синов дастурларини давом эттираётгани билан изоҳлади. Трампнинг айтишича, бу чора АҚШнинг мудофаа кучини сақлаш ва рақобатчилардан ортда қолмаслик учун зарур.

Президент ижтимоий тармоқларда “бошқа давлатлар ядро қуролларини синовдан ўтказаётган бир пайтда, биз ҳам тенг асосда синовларни бошлаймиз” деб ёзди. У бу баёнотни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган учрашуви олдидан эълон қилди.

АҚШ охирги марта 1992-йилда Невада штатида ядро қуролини синовдан ўтказган эди. Трампнинг бу қарори АҚШнинг ядро сиёсатида янги босқични бошлаб беради.

Невада синов майдони ҳали ҳам ҳукумат ихтиёрида сақланмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, зарурат бўлса, бу жой яна синовлар учун тайёр ҳолатга келтирилиши мумкин. Трамп эса бу жараённи “дарҳол бошлаш кераклигини” таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп 30 йилдан сўнг ядро қуроллар синовини қайта бошлайди