3 ёшли бола боғчада елкасини синдирди

1 дақиқа ўқиш572
3 ёшли бола боғчада елкасини синдирди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Magnat” хусусий боғчасида 3 ёшли боланинг елкаси синди.

Боланинг онаси маълум қилишича, воқеа 21 октябрь куни содир бўлган. У ҳар кунигидек фарзандини олиш учун боғчага келганида, боласининг ҳолатида нимадир нотўғриликни пайқаган.

“Оддатда у мени кўриб югуриб келарди. Бу сафар эса суст қадамлар билан чиқди. Қучоқлаб олганимда қаттиқ йиғлаб юборди. Кейин қўлини кўтаролмаслигини кўриб, шошилиб шифокорга олиб бордим. Рентген текширувида елкаси сингани маълум бўлди”, — дейди она.

Она айтишича, боғча ходимлари аввал воқеани яширишга уринган. Telegram орқали берилган саволларга “бошқа болалар кўрпа йиғиш чоғида устидан босиб олган, ҳеч нарса бўлмаган”, деган жавоб қайтарилган.

Боғча маъмуриятининг изоҳига кўра, болани тарбиячи эмас, балки бошқа болалар кўрпа остида ўйнаётган пайтда босиб олган. Улар бу ҳолатни “тарбиячи босди” деб бола нотўғри тушунган бўлиши мумкинлигини айтишган.

Ҳодиса бўйича тарбиячига интизомий чора — “ҳайфсан” берилган. Боғча раҳбари боланинг соғлиғини тиклаш учун барча харажатларни қоплашга тайёрлигини билдирган, аммо оила бу таклифни рад этган.

Айни вақтда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги воқеа юзасидан ҳали расмий изоҳ бермаган. Мутахассислар бу ҳолат хусусий боғчалардаги назорат тизимини кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?