Куни кеча “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” янги Қонун қабул қилинди. Қонун 6 боб, 39 та моддадан иборат бўлиб, унинг асосий мақсади деҳқон хўжалигини ташкил этиш ва юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш.
Эндиликда деҳқон хўжалиги бошлиғи 18 ёшга тўлган, муомалага лаёқатли бўлган, ўзига деҳқон хужалигини юритиш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Шунингдек, деҳқон хўжалиги аъзолари кимлар бўлиши мумкинлиги ҳамда қандай ер участкаларида деҳқон хўжалигини ташкил этилиши аниқлаштирилди.
Деҳқон хўжаликларини тартибга солиш ва уларнинг фаолиятини яхшилаш, тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реесри жорий этилди.
Бундан буён деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ундирилмайдиган бўлди.
Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан деҳқон хўжалиги юритиш учун асосий экиндан бўшаган қисми орқали қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун 0,06 гектардан
10 гектаргача бўлган ўлчамда бир йилгача бўлган муддатда иккиламчи ижарага бериш мумкинлиги белгиланди.
Қолаверса, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бир вақтда шартли 10 бошгача чорва молини ўтлатишга рухсат берилди.
Қонунга кўра, деҳқон хўжалиги ўз ихтисослашуви, шу жумладан қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари ва ҳажмларини, уларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилайди.
Ушбу янги қонунда деҳқон хўжалиги томонидан ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган даромадларга солиқ солинмайди ҳамда реализация қилишда касса операциялари қоидаларида назарда тутилган ҳисоб юритиши шарт эмаслиги назарда тутилган.
Деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари, шунингдек иссиқхоналар сони тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги маълумотларни ўзи жойлашган ердаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳаллага)га ҳисобот даврининг 15 мартига қадар тақдим этади.
Бу орқали маҳсулотлар сифати ва ҳажмини ошириш, маҳсулот етиштирувчиларга енгиллик яратиш ҳамда ёрдам бериш мақсадида деҳқон хўжаликлари томонидан етиштириладиган маҳсулотларнинг ҳажми, тури ва сифатини ўрганишнинг шаффоф тизимини пайдо бўлишига имкон беради. Бунинг натижасида келаси йил учун қандай маҳсулотлар талабгир бўлиши ҳақида умумий маълумотлар шакллантирилади.
Яхёбек ХАСАНОВ,
Адлия вазирлиги масъул ходими
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Адлия вазирлиги масъул ходими
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2025 йилда Аи-80 бензини сотуви чекланиши мумкин
Кунига 10 минг қадам юрган оила 14та электромобилдан бирини қўлга киритади!
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
Тунги барни реклама қилиш учун қизларни кетига урган йигитга қандай чора кўрилди?
Тошкентда она томонидан калтакланган 4 ёшли қизча вафот этди
Тўрткўлда алимент тўловчи отадан 7 000 АҚШ доллари ундирилди
Транспорт вазирлиги автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилишини инкор этди
Доллар тўла ҳамённи онахонга қайтарган сержант: “Эгасини туни билан қидирдим”