Германияда ўтказилган йирик тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган ёки кўп спиртли ичимликларни истеъмол қилганлар мунтазам равишда спиртли ичимлик ичишни тарк этишади. Кўпчилик, ичмайдиганлар орасида спиртли ичимликларни оз ёки ўртача миқдорда ичадиганларга қараганда ўлим даражаси юқори, деб тушунишади. Тадқиқот натижалари ёзилган мақола PLOS Medicine журналида чоп этилган.
Узоқ вақтдан бери оз миқдорда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали эканлигига ишониб келишган. Бу тахмин спиртли ичимликлардан воз кечганлар ва ўртача даражада ичаётганлар ўртасидаги тафовут билан боғланган тадқиқотларга асосланган эди.
Немис олимлари 1996-1997 йилларда турмуш тарзи, касаллик ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳақидаги саволлар билан стандартлаштирилган интервьюларда қатнашган 4028 нафар немис фуқаролари маълумотларини таҳлил қилишган. Сўров вақтида иштирокчилар 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган.
Муаллифлар суҳбатдан олдин 12 ой давомида иштирокчиларнинг спиртли ичимликларни истеъмол қилишлари, уларнинг соғлиғи, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишлари, шунингдек, кейинги йигирма йил давомида ўлим статистикаси ҳақида маълумотларга эга бўлишган. Тадқиқотчилар шуни аниқладиларки, ичишни ташлаганларнинг бевақт ўлими кўпинча спиртли ичимликлардан воз кечиш эмас, балки сурункали касалликлар, кундалик чекиш ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ўтмишда спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ва шунга боғлиқ соғлиқ муаммолари каби бошқа омиллар билан боғлиқ.
Шундай қилиб, дастлабки суҳбатдан олдин 12 ой ичида спиртли ичимликларни истеъмол қилмаган 447 тадқиқот иштирокчилари орасида, 405 нафари ёки 90,60 фоизи ўтмишда спиртли ичимликларни суиистеъмол қилган, 322 нафарида ўлимнинг юқори даражаси учун бир ёки бир нечта бошқа хавф омиллари, шу жумладан ёши, жинси ва тамаки чекиш бўлган. Қолган 125 киши ўртача алкоголь истеъмол қиладиганлар билан солиштирганда умумий, юрак-қон томир ёки саратон касаллигидан ўлим бўйича статистик жиҳатдан сезиларли фарқ кўрсатмаган.
Грайфсвалд университети тиббиёт факультетининг тадқиқот раҳбари Улрих Жон ўзининг пресс-релизида: “Узоқ пайтлардан бери спиртли ичимликларни кам ва ўртача истеъмол қилиш саломатликка ижобий таъсир кўрсатади деган фикрда бўлинган. Бу ичишни ташлаган одамларнинг кам ичувчиларга нисбатан кўпроқ ўлиши билан изоҳланган. Биз кўпчилик ичишни ташлаган одамларда спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар, тамаки чекиш ёки соғлиғининг ёмонлашиши ўлимининг сабаби бўлганини аниқладик”, деган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, оз миқдорда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали деган эски фикрлар нотўғри. Мақола муаллифларининг таъкидлашича, спиртли ичимликларни истеъмол қилмайдиган одамларнинг умр кўриш давомийлигига уни ичмаслик таъсир этмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди