Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф билан келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Москвадаги “Внуково-2” аэропортида Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Шундан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Кремлга йўл олди. Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага бугунги ташрифи чоғида имзоланадиган ҳужжатлар ҳақида гапирганди.
«Ташриф давомида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича йирик сиёсий қўшма баёнот қабул қилинади. Президентлар учрашуви чоғида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 18 та ҳужжат имзоланади. Халқаро ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги битим, қурилиш, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ҳужжатларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим», деди у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди