Cloudflare сунъий интеллект сабаб 1100 ходимини ишдан бўшатди

Cloudflare компанияси ўз тарихида илк бор йирик қисқартиришларни амалга ошириб, ходимларининг 20 фоизини, яни 1100 нафарга яқин мутахассисни ишдан бўшатишини эълон қилди. Ушбу қарор компаниянинг 2026-йил биринчи чораги бўйича молиявий ҳисоботи эълон қилинган вақтга тўғри келди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компания раҳбарияти ушбу қадамни харажатларни тежаш эмас, балки сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш стратегияси билан изоҳлади. Бош директор Маттҳев Принсе таъкидлашича, сунъий интеллект воситалари ходимларнинг унумдорлигини 100 баробаргача оширган, бу эса компания фаолиятини қайта кўриб чиқишни тақозо этган.
Қисқартиришлар савдо бўлимидан ташқари барча жамоаларни қамраб олди. Қизиғи шундаки, ушбу ўзгаришлар Cloudflare тарихидаги энг юқори даромад кўрсаткичи — 639,8 миллион доллар қайд этилган даврга тўғри келди, бу ўтган йилга нисбатан 34 фоизга кўпдир.
Компания раҳбарияти сунъий интеллект даврида юқори ўсиш суръатларига эга бўлган корхона қандай ишлаши кераклигини белгилаб олишни мақсад қилган. Шунга қарамай, компания ҳали ҳам барқарор фойдага чиқмаган ва 62 миллион доллар миқдорида зарар кўрган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!