date

Оқ уй НЛОлар бўйича махфий архивни эълон қилди

Oq uy NLOlar bo‘yicha maxfiy arxivni e'lon qildi

Оқ уй ўзининг расмий сайтида «номаълум аномал ҳодисалар» (UAP) бўйича 162 та махфий ҳужжатдан иборат архивни оммага тақдим этди. Ушбу тўпламдан NASA, ФҚБ ва бошқа давлат идораларига тегишли фотосуратлар ҳамда турли хил материаллар ўрин олган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Жорий йилнинг феврал ойида АҚШ президенти Доналд Трумп ўзининг Трутҳ Сосиал ижтимоий тармоғи орқали тегишли идораларга ўзга сайёраликлар ва ердан ташқари ҳаёт шакллари билан боғлиқ бўлган ҳукумат файлларини излаш ҳамда ошкор этиш жараёнини бошлаш бўйича топшириқ берган эди. Шундан сўнг, Америка ҳарбий идораси UAP билан боғлиқ архивларни махфийликдан чиқариш бўйича кенг кўламли дастурни эълон қилди.

Ҳарбий идора таъкидлашича, эълон қилинган материаллар ҳали ўз ечимини топмаган ҳолатларга тегишли. Яни, давлат тузилмалари кузатилган ҳодисаларнинг табиати бўйича аниқ хулосага кела олмаган. Ҳужжатларнинг биринчи қисми аллақачон интернетга жойлаштирилди.

АҚШ ҳарбий идораси раҳбари Пете Ҳегсетҳ ушбу қадамни «мисли кўрилмаган шаффофлик» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Америка халқи бу материаллар билан бевосита танишиш ҳуқуқига эга ва давлат ўз фуқаролари олдида очиқ бўлиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Оқ уй НЛОлар бўйича махфий архивни эълон қилди