Ник Бостром: сунъий интеллект келтирадиган хавф инсоният келажаги учун оқланиши мумкин

Машҳур швед файласуфи Ник Бостром сунъий интеллект (AI) ривожланиши билан боғлиқ хавф-хатарларга нисбатан қарашларини ўзгартирди. Унинг фикрича, инсониятнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи мавжуд бўлса-да, AI инсон умрини узайтириш ва қашшоқликни бартараф этиш каби мисли кўрилмаган имкониятларни тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ўзининг янги «Деэп Утопиа» китобида Бостром инсониятни узоқ муддатли истиқболда муқаррар ўлим кутаётганини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект технологиялари инсон ҳаётини тубдан яхшилаш ва биологик чекловларни енгиб ўтиш учун ягона имконият бўлиши мумкин.
Файласуф сунъий интеллектни «қисман қуллик»дан халос этувчи восита деб атайди. Унинг тасаввурига кўра, AI барча оғир меҳнатни ўз зиммасига олгач, инсоният «катта нафақага» чиқади ва ўзини ижод, маънавият ҳамда шахсий муносабатларга бағишлаш имконига эга бўлади.
Бостром, шунингдек, келажакда сунъий интеллект тизимлари ўз онгига эга бўлиши мумкинлигини истисно этмайди. Бундай ҳолатда, инсоният AI манфаатларини ҳам худди тирик мавжудотлар каби ҳурмат қилиши ва уларга ахлоқий мақом бериши керак бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!