АҚШнинг Огайо университети олимлари сичқонларда ўтказилган бир қатор тажрибалар давомида узоқ давом этувчи стресс ва фазовий хотиранинг ёмонлашиши ўртасида яқиндан ўзаро боғлиқлик борлигини аниқлашди.
Тадқиқот раҳбари Жонатан Годбунинг тушунтиришича, олимлар тажрибада синалган сичқонларни аввал улар чиқишни топишлари керак бўлган лабиринтга жойлаштиришган. Сичқонлар йўналишни эслаб қолиб бу вазифани бир неча бор бажара олганларидан кейин уларни стресс ҳолатига дучор қилганлар: уларнинг ёнига йирикроқ ва тажовузроқ альфа-эркак сичқон қўйилган.
Олимлар сичқонларда каттароқ бегона сичқон билан тўқнашиш оқибатида стресс даражаси ошгани, улар талмовсираб қолишгани, лабиринтдан чиқиш йўналишини эслай олишмагани, чиқиш тешигининг жойлашган ўрнини топа олишмаганини аниқлашган. Тажовузкор сичқоннинг таъсирига учрамаган сичқонлар эса чиқишни топишда хатога йўл қўймаган.
Тадқиқотчилар фазовий хотиранинг ёмонлашиши бош миядаги муайян ўзгаришлар билан кечишини аниқладилар. Олимлар томонидан топилган макрофаглар – иммун ҳимоя ҳужайралари иммун тизимининг узоқ давом этувчи стресс омилига жавоби билан чақирилган яллиғланишга реакция белгиси бўлиши мумкин. Олимларнинг айтишича, сичқонлардаги бу четлашиш 28 кун ичида йўқолган. Яллиғланишга қарши дорилар сичқонларда стрессдан кейинги депрессиянинг пайдо бўлиши вақтига сезиларли таъсир кўрсатмаган, бироқ даволаш эвазига хотиранинг тезроқ яхшиланишига эришилган.
Тадқиқотнинг бу натижалари олимларни стресс омили оқибатида хотирада муаммолар пайдо бўлиши айнан иммун тизимининг стрессга жавоби билан боғланганлигига иқрор қилди.
Олимларнинг фикрича, уларнинг бу йўналишдаги кейинги илмий ишлари нафақат стресс ва у билан кечувчи жараёнлар, балки ҳар кунги ҳаёти хавотир, депрессия ва бошқа ҳиссий бузилишлар билан боғланган одамлар учун стратегияни ишлаб чиқишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди