
Совет ва Россия театр ҳамда кино актёри, Россия Федерациясининг халқ артисти Анатолий Лобоцкий 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига санъаткорнинг яқинлари хабар берди.
Лобоцкий 1959 йил 14 январда туғилган. У Владимир Маяковский номидаги Москва академик театрида фаолият юритиб, ўнлаб етакчи ролларни ижро этган.
2013 йилда унга Россия Федерациясининг халқ артисти унвони берилган. Актёр кино ва телевидениедаги ишлари билан кенг танилган.
Унинг иштирокидаги энг машҳур фильмлар ва сериаллар қаторига “Худоларнинг ҳасади”, “Калашников”, “Ёшлар жамоаси” (оригинал номи “Молодёжка”), “Эски гвардия”, “Анна Медиум”, “Доктор Селивановнинг шахсий ҳаёти”, “Шам ёруғида фол очиш”, “Объективдаги ўлим” киради. Ижодий фаолияти давомида Лобоцкий 100 дан ортиқ фильм ва сериалларда, асосан, драма, мелодрама ва детектив жанрларида роллар ўйнаган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.