Машҳур вайнер Бобур Мансуровнинг муҳаббати қандай бошланган?

Таниқли вайнер ва актёр Бобур Мансуров мухлисларини қизиқтирган саволлардан бирига самимий жавоб берди. У илк бор рафиқаси билан қандай танишганини эслаб, ўша лаҳзаларни илиқ хотиралар билан тилга олди.
Бобурнинг айтишича, воқеа “Xonsaroy music” лойиҳаси даврида содир бўлган. Ўша пайтда у лойиҳа ҳакамларидан бири сифатида тадбирда иштирок этаётган бўлади. Бўлажак рафиқаси эса дугонаси билан томошабин сифатида келган.
— Ўша пайт бир қарашдаёқ нимадир бошқача бўлган. Биласизми, баъзан ҳеч қандай режасиз, тайёргарликсиз муҳаббат келиб қолади. Худди шундай ҳолат бўлган, — дейди Бобур.
Энг қизиқ томони шундаки, актёр биринчи учрашувдаёқ бу танишув оддий эмаслигини ҳис қилган.
— Биринчи учрашувимиздаёқ ичимда бир ишонч пайдо бўлган. “Бу инсон келажакда ҳаётимнинг ярмига айланади”, деб ўйлаганман. Ва вақт ҳаммасини ўз исботини берди, — дея қўшимча қилади у.
Бугун Бобур Мансуров оилали, бахтли ва ижодда ҳам, ҳаётда ҳам ўз йўлини топган инсон сифатида кўпларга илҳом бўлиб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!