date

Жошуанинг Полдан қанчалик устунлиги рақамларда ҳам тўлиқ исботланди

Жошуанинг Полдан қанчалик устунлиги рақамларда ҳам тўлиқ исботланди

Бугун ўтказилган профессионал бокс оқшомининг энг катта диққат марказидаги жангларидан бири блогер Жейк Пол ва собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ўртасида бўлиб ўтди. Кутилганидек, тажриба ва "класс" фарқи рингда яққол сезилди ва баҳс олтинчи раундда америкалик спортчининг нокаут бўлиши билан якунланди.

Жангдан сўнг эълон қилинган расмий статистик маълумотлар ҳам Энтони Жошуанинг устунлигини тўлиқ тасдиқлади. Маълум бўлишича, Жейк Пол бутун жанг давомида рақибига жами 56 та зарба йўллаган. Аммо уларнинг атиги 16 тасигина аниқ манзилга етиб борган. Бу эса Полнинг самарадорлиги етарли даражада бўлмаганини кўрсатади.

Энтони Жошуа эса бутун жангни назорат остида ушлаб турди. Британиялик боксчи 146 та зарба йўллаб, улардан 48 тасини аниқ нишонга етказди. Бу деярли 33 фоизлик аниқлик дегани бўлиб, юқори даражадаги профессионал устунликни ифода этади.

Жеблар бўйича ҳам рақамлар деярли тенг кўринганига қарамасдан, кучли зарбаларда Жошуанинг афзаллиги янада яққол намоён бўлди. У кучли зарбаларнинг 43 фоизини аниқ етказган бўлса, Полда бу кўрсаткич 40 фоиз атрофида қолди. Энг катта фарқ эса танага берилган зарбаларда кузатилди: Жошуа рақибининг танасига 12 марта аниқ зарба йўллаган, Пол эса бу борада атиги икки марта муваффақият қозонган.

Ушбу рақамлар жанг сценарийси тасодиф эмаслигини, ғалаба тўлиқ назорат ва тажриба ҳисобидан қўлга киритилганини кўрсатади. Энтони Жошуа яна бир бор ўзининг элита даражадаги боксчи эканини исботлади, Жейк Пол эса юқори савияда рақобат қилиш учун ҳали олдинда катта йўл борлигини англаб етди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жошуанинг Полдан қанчалик устунлиги рақамларда ҳам тўлиқ исботланди