20:48 / 21.02.2024
313

Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Яқинда Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетган Петр Сегртнинг ўрни бўшаб қолганди. Бугун эса миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинланди.

Бунга қадар Сегртга ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган грузиялик Гела Шекиладзе расман Тожикистон бош мураббийи этиб тайинланди. Унга эндиликда грузиялик Тамаз Бокерия яқиндан ёрдам беради.

Шунингдек, Алишер Тўйчиев дарвозабонлар мураббийи, Алифбек Беромов эса таҳлилчи мураббий сифатида Шекиладзенинг штабидан жой олди.

Тожикистоннинг янги бош мураббийи ўз вақтида Грузиянинг U15, U16, U19 ҳамда U21 терма жамоаларида ишлаган. Петр Сегртга эса Афғонистон, Малдив ва Тожикистон термаларида ёрдамчилик ҳам қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди