Парижда ўтган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Франциядаги қаҳрамон ҳаммаси қандай бошланганини Kun.uz билан суҳбатда айтиб берди.
Қўшни мамлакат жамоасига ёрдам
- 7 июл куни машғулотлар ўтказиш учун Франциянинг Нанси шаҳрига етиб бордик. У ерда ўндан ортиқ мамлакат спортчилари бор эди. Улар билан Олимпиадагача биргаликда машғулотлар ўтказдик. 20 июл куни Олимпия шаҳарчасига жойлашдик.
22 ёки 23 июл куни қирғизистонлик боксчи ва мураббий ҳам қароргоҳимизга жойлашишди ва биз билан тайёргарликни давом эттиришди. Улар менга ҳазиломуз тарзда «жангда бизга ёрдам берасан», дейишганди. Мен раҳбарият қарорисиз ҳеч нарса қила олмаслигимни билардим. Кейин бош мураббийимиздан уларга ёрдам беришимни илтимос қилиб сўрашди ва рухсат беришди.
Қўшни мамлакатлар билан яқин эканлигимизни яна бир марта исботладик. «Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшнинг яхши» деган мақол бор.
«Бу мен учун катта шараф»
- Ўзим Ўзбекистон миллий жамоасининг мураббийиман. Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Аълохон Абдуллаев, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Дилшод Абдумуродов, Жасур Йўлдошев каби шогирдларим бор. Тўлқин Қиличевга ҳам ёрдамчи мураббийман.
Нанси шаҳрида қизиқ ҳолат рўй берди. Дунёнинг энг кучли боксчилари — Ла Крус, Лопес каби юлдузлар иштирокидаги машғулот ўташни йигирмадан ортиқ мамлакатнинг таниқли мураббийлари орасида менга ишониб топширишди. Ва мен буни чиройли тарзда бажардим. Бу мен учун катта шараф.
Мунарбекнинг ўзбек тилини билиши ҳақида
- Мунарбекнинг дастлабки жангида бироз тортиндим. Ҳар ҳолда қўшни мамлакат вакили. Аммо биринчи раундда кубалик боксчига енгилди. Кейин ундан «ўзбекчани биласанми?» деб сўрадим. У «ҳа, ўшликман тушунаман, гапираверинг» деди. Кейин чин дилдан ўз шогирдимдек унга ўзимдаги бор нарсани бердим. «Кубалик боксчи рақиб темпни кўтарса, чарчаб қолишини» айтдим. У кўрсатмаларимни бажарди ва 2-3 раундни ўз фойдасига ҳал қила олди.
Олимпиадага борганимда — Аллоҳ рингда секундантлик қилишимни насиб қилсин деб ният қилгандим. Мураббийлар штабида энг ёши менман. Бундай турнирда рингда секундантлик қилиш катта бахт.
Мунарбек яримфиналга чиққанидан кейин эрталаб «инстаграм»га кириб қарасам, минглаб қирғизистонлик мухлислар менга миннатдорчилик билдириб, хабарлар ёзишибди.
Финал ва Чингиз Айтматов унвони билан тақдирланиши
Қирғизистонлик боксчининг тарихга киришига, оз бўлса-да ҳиссамни қўша олганимдан хурсандман. У яримфиналга йўл олгач, елкамдан 50 фоиз юк тушгандек бўлди.
Финал эса бошимни қотириб қўйди. Бу борада менга жуда кўп саволлар кела бошлаганди. 2-3 кун ҳеч кимга жавоб бермадим. Ҳолатдан чиройли чиқиб кетиш йўлини изладим. Индамай кета олмасдим. Ўзбекистондан олиб борилган чопон, дўппи бор эди. Миллий либосларимизни топширдим, у ҳам менга раҳмат айтди. У ҳам хурсанд бўлди.
Чингиз Айтматов медали? Яримфиналга чиққанимиздан кейин менга «Zoom» орқали боғланишди. 5 август куни Чингиз Айтматов медалининг берилиши тасдиқланган экан. Ўшанда ҳали ишимизни тугатмадик, финалга чиқиб олгач гаплашиб олишимиз мумкин эди, дегандим. Яқинда ҳам суҳбатлашганимизда, 22 август куни тадбир доирасида менга медал топширишар экан.
«Қирғизистондан таклиф тушса...»
- Қирғизистондан таклиф бўлса? Ҳозир қабул қилмаган бўлардим. Чунки Ўзбекистонда кўплаб шогирдларим бор. Нафақат Қирғизистондан балким, бошқа мамлакатлар таклифини қабул қилмас эдим.
Ҳали ёшмиз, шогирдларимдан умидим катта, уларни ташлаб кетолмайман. Ҳозир ватанимиз учун ишлашимиз керак. Балким кейинчалик келажакда бу ҳақда ўйлаб кўрарман.
Яримфиналдан сўнг қирғизистонлик журналистлар, мухлислар ҳам мени табриклаб, ташаккур айтишди. Ўзбек халқи меҳрибон, исталган юртдошимиз бу ишни бажонидил бажарган бўларди, деб ўйлайман. Биз қўшниларимиз билан қанчалик яқин муносабатда эканлигимизни кўрсатиб қўя олдик, деб ўйлайман.
Ҳасан Юсупов суҳбатлашди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”