date
views 142

«Ювентус»нинг иқтидорли ҳимоячиси «Манчестер Сити»га йўл олиши мумкин

«Ювентус»нинг иқтидорли ҳимоячиси «Манчестер Сити»га йўл олиши мумкин
Туриннинг «Ювентус» клуби таркибида муваффақиятли ҳаракат қилаётган қанот ҳимоячиси Андреа Камбьясо яқин орада Англия Премьер-лигасида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг машҳур «The Sun» нашри журналистлари маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, 24 ёшли ҳимоячига анча вақтдан бери Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» клуби жиддий қизиқиш билдириб келмоқда. Англияликлар Камбьясони қишдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, аммо якуний қарор футболчини келгуси ёзги трансфер ойнасида харид қилишга қолдирилган.

Манбанинг таъкидлашича, Турин клуби италиялик иқтидор эгасини тахминан 40 миллион евро эвазига сотиши мумкин.

Жорий мавсум давомида Андреа Камбьясо барча мусобақаларда жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобида 2 та гол ва 3 та самарали узатмани қайд этишга эришди. Футболчининг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача тузилган.

Камбьясонинг Англияга эҳтимолий кўчиб ўтиши борасидаги музокаралар яқин орада тезлашиши кутилмоқда. «Манчестер Сити» эса ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида уни ўзининг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаб қўйган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус»нинг иқтидорли ҳимоячиси «Манчестер Сити»га йўл олиши мумкин